• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вьетнамдаги урушга боришни истамаган америкаликлар, Буюк Гудинининг ўлимига сабаб бўлган кўричак ва ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши. Кун хронологиясида 21 октябрь

    21 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Вьетнамдаги урушга боришдан бош тортган америкаликларнинг норозилик намойишлари, дунёга машҳур кўзбойлоқчининг ўлимига сабаб бўлган кўричак ва ўзбек тилида давлат тили мақомининг берилишига оид фактлар ўрин олган.

    «Пентагонга юриш» — Вьетнамдаги урушга қарши акция

    1967 йилнинг 21 октябрь куни АҚШда Вьетнам урушига қарши норозилик намойишлари бошланган бўлиб, у тарихда «Пентагонга юриш» номини олган. Мамлакат аҳолиси томонида кенг кўламли норозиликлар асли 1964 йилда бошланиб, бир неча йил давом этган ва жамият, маданият, санъат ҳамда сиёсатга катта таъсир кўрсатган.

    Бостондаги судга йиғилган оломон чақирув гувоҳномасини ёқиб юборган 18-ёшли Девин Денсонга яқинлашмоқчи

    Бостондаги судга йиғилган оломон чақирув гувоҳномасини ёқиб юборган 18-ёшли Девин Денсонга яқинлашмоқчи
    Фото: AP Photo

    АҚШ 1965 йилда Вьетнамдаги ҳарбий можарога тўлақонли аралашишни бошлаган. Мамлакатда эълон қилинган сафарбарлик норозилик намойишлари тўлқинини юзага келтирган. Бунда нафақат ҳарбий хизматга чақирув факти, балки унинг ташкиллаштирилиш жараёни ҳам танқид қилинган. Чақирилувчилар маҳаллий комиссиялар квотаси бўйича танланган бўлиб, уларнинг объективлиги шубҳа остида бўлган. Одамлар аҳолининг асосан ўзига тўқ қатлами урушга чақирилмаётганини айтган. Бунга жавобан чақирув қоғозларини олганлар уларни оммавий равишда ёқишга тушган. Ушбу қадамни барча ҳам маъқулламаган.

    Чақирув қоғозларининг ёқилиши орқали Вьетнамдаги урушга қаршилик билдириш шу қадар кенг тарқалганки, АҚШ Конгресси «уларни қасддан ёқиш ёки бузиш» ҳақида жавобгарликни таъминловчи ўзгартиришни қабул қилишга мажбур бўлади. Мазкур қарорни АҚШ Олий суди орқали сўз эркинлиги бекор қилишмоқчи бўлишган. Суд жазони қонуний деб топган, аммо намойишчиларни бу тўхтатмаган. Маълумотларга кўра, АҚШнинг камида 570 минг аҳолиси Вьетнамдаги уруш вақтида чақирув тартибини бузган дея топилган, аммо уларнинг фақат 8,5 минг нафарига айблов эълон қилинган бўлиб, ярми ҳам судгача етиб бормаган.

    Фото: Getty Images

    Айрим америкаликлар урушдан қочиш мақсадида Канадага кетган. Вьетнамга боришни истамаган америкаликлар машҳур «Бола ва уни парваришлаш» китоби муаллифи доктор Бенжамин Спок ҳам консультация берган. Спок бу иши учун судга жалб этилган.

    Бостондаги федерал суд биносидан чиқаётган Бенжамин Спок

    Бостондаги федерал суд биносидан чиқаётган Бенжамин Спок
    Фото: AP Photo

    Вьетнамдаги уруш ва норозилик намойишлари сиёсий ҳаётга таъсир кўрсатмай қолмасди. Улар 1968 йилги президентлик кампаниясининг асосий мавзусига айланган. Иштирокчилардан бири президент Жон Кеннедининг укаси Роберт Кеннеди бўлган. Президентлик кампанияси давомида Кеннеди Вьетнамдаги урушни тўхтатишни ёқлаган ва афроамерикаликларга тенг ҳуқуқлиликни таъминлашни ваъда қилган. Ўз навбатида Роберт Кеннеди чақирилувчиларга ўз хоҳишига кўра жарима эвазига хизматдан бош тортиш имкониятини тақдим этиш таклифини билдирган.

    Фото: AP Photo

    АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган норозилик намойишларидан кейин Вашингтонда кўп минг кишилик марш бўлиб ўтган. У мамлакат тарихидаги урушга қарши энг йирик намойишга айланган.

    1969 йилнинг охирида АҚШда чақирув тизими ўзгартирилган. Декабрда биринчи чақирув лотереяси ташкил этилган. У тўғридан-тўғри эфир орқали трансляция қилинган. Аввалига барабандан олинган капсула орқали чақирувчиларнинг туғилган йили танланган. Биринчи бўлиб, тартиб рақами 258 (14 сентябрь) капсуласи олинган — бу 1944-1950 йилларда айнан шу санада туғилган эркаклар ҳарбий хизматга чақирилишини билдирган. Туғилган кунлар тақсимлаб бўлингач, алифбо бўйича қуръа ташланиб, чақирилувчиларнинг навбати тузилган.

    Фото: AP Photo

    1973 йилда Вьетнамдаги урушни тўхтатиш ва мамлакатда тинчликни қайта таъминлаш бўйича Париж битими имзоланган. АҚШ ва Шимолий Вьетнам делегацияларига раҳбарлик қилган Генри Киссинжер ва Ле Дик Тхо битимни имзолаганидан кейин тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган.

    Фото: AP Photo

    Париж битимига кўра, АҚШ Вьетнамдаги қўшинларини 60 кунда олиб чиқиб кетиши керак эди. 1973 йилнинг 29 мартида Американинг сўнгги бўлинмаси Вьетнамни тарк этгани маълум қилинган.

    Буюк Гудинининг ўлимига сабаб бўлган кўричак

    1926 йилнинг 21 октябрь куни америкалик кўзбойлоқчи Гарри Гудини томошабиндан қорнига уришни сўраган. Орадан 10 кун ўтгач, у олган зарбаси оқибатида вафот этган. Аслида унинг ўлимига нима сабаб бўлганди?

    Фото: Дов-тв

    Асл исми Эрик Вайс бўлган Гарри Гудини бутун дунёга кўзбойлоқчи, ҳар қандай занжирлардан қутулишга қодир уста сифатида танилган.

    Эрик Вайснинг 1926 йил 31 октябрда вафот этиши бутун дунёда сенсацияга айланган. Ўша вақтда океаннинг нариги томонидан эҳтиёткор оптимизм ҳукмрон эди. Масалан, 1926 йилда Нидерландияда биринчи эскалатор яратилган. Шунга қарамай, одамлар қашшоқликда кун кечирар, Гитлер ва Муссолини дунё сиёсатида биринчилик учун курашарди. Бу Клод Моне вафот этган ва Мерилин Монро туғилган йил эди. Европа уддалаб бўлмас ишнинг ўзи йўқдек кўринган Америкага ҳасад билан қараган.

    Эрик Вайс Чарли Чаплин, Стен Лорел ва Оливер Харди каби Америкага шундай тушкун кайфиятли даврида бироз бўлса-да завқ-шавқ улашиб келган; биргина фарқ, кўпчилик унинг ҳақиқий исмини билмаган. Аммо оёқларига занжир боғланган ҳолда қутига жойланиб, Нью-Йоркдаги портлардан бирида сувга ташланган Гарри Гудинини барча танирди. У ҳатто бронза тобутга дафн этилганида ҳам ундан чиқишга муваффақ бўлган.

    Фото: Дов-тв

    Вайс бир вақтнинг ўзида кўзбойлоқчи, акробат ва полвон эди. Масалан, у қорнининг мушаклари ҳар қандай зарбага бардош бера олишини айтиб, томошабинлардан буни синаб кўришни таклиф этиб келган. Узоқ вақт шу каби зарбалардан бири Гудини ўлимига сабаб бўлган, дея ҳисоблаб келинган. Аммо дунёга машҳур кўзбойлоқчи шифокор консультациясини олмаганидан вафот этган.

    Гордон Уайтхед, Жак Прайс ва Сем Смиловис исмли уч нафар канадалик талаба Гудинининг гримхонасига келиб, ростдан ҳам қорни ҳар қандай зарбага бардош бера олиш-олмаслигини сўраган. Гудини Уайтхедга буни синаб кўриш таклифини билдирган. У эса Вайснинг қорин қисмига кетма-кет бир нечта зарбани амалга оширган. Қолган икки йигит кейинчалик Гудини бундай кучли зарбалар қорин мушакларини таранг қилишга улгурмай, қаттиқ оғриқдан диванга ётиб қолган.

    Эртаси кунги томошадан кейин Эрик Вайс поездда Детройтга йўл олган — икки кундан кейин шаҳарда унинг чиқиши бор эди. Бироқ кўзбойлоқчи ўзини ёмон ҳис қилган ва шифокорга консультация сўраб, телеграмма юборган. Аммо Детройтга келганида, афтидан бунга вақт ажрата олмаган. У иситмаси чиққан ҳолда умридаги сўнгги томошасини ижро этган.

    Фото: Дов-тв

    Детройтддаги жарроҳ Гудинининг қорнини қўллари билан ушлаб кўриб ҳам ташхисни қўя оларди. Бу инсониятни йиллар давомида қийнаб келган кўричак эди. Эрик Вайс Монреалдалигида шифохонага йўл олганида омон қолган бўлиши мумкин эди. Шундай қилиб, у уч кундан кейин операция қилинган. Жарроҳ қорин пардаси яллиғланганини аниқлаган, шу билан бирга, парда тўлиқ йиринг билан қопланган. Операция фойда бермагач, тўрт кундан кейин унинг қорни яна очилиб, тозаланган. Аммо бу ҳам ижобий натижа бермаган, орадан уч кун ўтгач, Гудини 52 ёшида вафот этган. У Нью-Йоркдаги Куинс туманида доим трюкларида фойдаланиб келган бронза тобутга дафн этилган. Буюк Гудинининг ўлимига оддий кўричакнинг яллиғланиши сабаб бўлган.

    Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши

    Ўзбек тили расман давлат тили мақомини олганига 33 йил тўлди. 1989 йил 21 октябрь куни ЎзССР Олий Совети «ЎзССРнинг давлат тили ҳақида»ги қонунни қабул қилган эди. Ушбу тарихий воқеа Ўзбекистондаги расмий тарғибот томонидан мамлакатнинг СССРдан мустақиллиги йўлида қўйилган дастлабки жиддий қадам, деб тилга олинади ва кенг тантана қилинади.

    Фото: Citizen Journalист

    Қонун ўзбек тили бутун Ўзбекистон бўйича давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асосларини белгилаб, иш юритишда, давлат органларига мурожаат қилишда ўзбек тилининг мавқейини биринчи ўринга олиб чиққан. Айни чоғда СССР қудратда бўлган вақтда ёзилган бу қонунда ўзбек тилининг мавқейи рус тили билан тенг келган ўринлар ҳам бор эди, кўп қаторларда рус тили «миллатлараро муомала тили» деб эҳтиёткорона ниқобланган. Боз устига, баъзи ташкилотларда, масалан, Ўзбекистон ҳудудидаги ҳарбий қисмларда ўзбек тилининг амалда бўлмаслиги қонуннинг ўзида ёзиб қўйилганди.

    Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритганидан сўнг, 1995 йили давлат тили ҳақидаги бош ҳужжат янгиланган. Қонун матни ҳам, моддалар сони ҳам қисқарди, ундаги «рус тили» ва «миллатлараро муомала тили» бирикмаларининг ҳар бири бир донагача камайди.

    Ўзбекистон раҳбарияти мустақилликка роппа-роса икки йил тўлганидан бир кун ўтиб, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган. Қонун «ўзбек ёзувининг лотин алифбосига ўтилган 1929—1940 йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, кенг жамоатчилик вакиллари билдирган истак-хоҳишларини инобатга олган ҳолда» Ўзбекистоннинг ҳар тарафлама камол топиши ва «жаҳон коммуникация тизимига киришини жадаллаштирувчи қулай шароит яратишига хизмат қилиши»ни кўзлаб қабул қилинган.

    1989 йил 20–21 октябрь кунлари Тошкентда ўн биринчи чақириқ Ўзбекис­тон ССР Олий Советининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтади. Сессияда СССР халқ депутатлари – Одил Ёқубов ҳамда Абдулла Орипов сўзга чиққанди.

    Кўчирма:

    Одил Ёқубов: – Ҳурматли депутатлар!

    Биз бугун тарихий кунда тарихий қонунни қабул этиш учун тўпландик. Яна айтаман: «тарихий» деган сўзга урғу беришим, бу баландпарвозлик, дабдаба белгиси эмас. Бу кунимизнинг, анжуманимизнинг, қабул қилаётган қонунимизнинг нечоғли даражада қонуний бўлиши бизнинг ақл-идрок даражамизга боғлиқ. Бугун қабул қилаётган қонунимизни, айтайлик, 50 йилдан сўнг авлодларимиз қандай баҳолайдилар, миннатдорлик билан эслайдиларми ё таъна-маломатлар билан тилга оладиларми? Умуман, бу қонун ўзгармас ҳолда ярим аср яшай оладими ё кўп ўтмай таҳрирлар, ўзгартиришлар, қўшимчалар киритила бошланадими? Биз ҳаммамиз ана шу саволларга жавоб беришимиз ва қабул қилинган қонун учун масъулликни зиммага олишимиз керак.

    СССР халқ депутати Абдулла Орипов эса тилимиз иккинчи ва ундан кейинги ўринларга тушиб қолгани, ўзбек тилининг луғат бойлиги кескин ғариблашганини айтиб ўтади. Баъзи одамларнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига бирмунча ҳадиксираб қараётгани замирида худбинлик, ўзини ўйлаш борлигини таъкидлайди. «Модомики, мен ҳам она тилимда шеър ёзиб, қалам ҳақи олиб юрган эканман, камбағаллашиб қолган онажонимга баҳоли қудрат ёрдам беришга бурчлиман.

    Кўчирма:
    Абдулла Орипов: – Биз айни чоғда муҳим тарихий ҳужжатни муҳокама қилаётирмиз. Чунки масаланинг илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Она тилимизнинг обрў-эътибори учун кураш беш аср муқаддам ҳам мавжуд бўлиб, у Алишер Навоийнинг умр мазмунига айланган эди. Халқимизни якқалам қилгунча фидойи шоиримизнинг сочи оқариб кетмаганмиди? Она тилимизни ғоят ардоқлаган Бобур ҳатто ўзи босиб олган чет ўлкаларда ҳам ўз тилини тиқиштирмади, балки, танҳоликда бўлса-да, ўзи билан ўзи гаплашиб, ўзбек туркий тилимизнинг ривожига асарлари билан бебаҳо ҳисса қўшди.

    Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ҳар кимнинг ўз ота-онаси қўйган исми сингари табиий бир кўринишдир. Биз жаҳондаги қадимий бир тилнинг тақдири ҳақида ўйлаяпмиз. Биз яқин 10—15 йил ичида эмас, балки 100 йиллардан нарида тилимизнинг ҳоли нима кечади, авлодларга биз нимани мерос қилиб қолдирамиз – шу ҳақда ўйлаётибмиз. Бизнинг рўпарамизда бамисоли рангпар бир бемор турибди, уни оёққа турғаза оламизми ёки йўқми? Гап ана шу ҳақида бораётир.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: АҚШ халқининг нафратига учраган Кеннеди хоним, Россияда 66 кишининг ўлимига сабаб бўлган футбол учрашуви ва Муаммар Каддафининг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 20 октябрь

    21.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   53195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Россия украиналиклар қишда мамлакатни тарк этиши учун энергетика тизимларимизга зарба бермоқда» — Зеленский

    21.10.2022, 09:11

    Европа Иттифоқи ва Жануби-шарқий Осиёнинг 10 та давлати Россия ва Хитойни қораловчи баёнот тайёрламоқда

    21.10.2022, 08:24

    Янги Зеландия ҳукумати расмий ҳужжатларда мураккаб сўзлардан фойдаланишни тақиқламоқда

    20.10.2022, 23:10

    Нидерландиялик сиёсатчи Путинни Гаага суди кутаётганини таъкидлади

    20.10.2022, 21:00

    АҚШ Украина инфратузилмасини тиклаш бўйича ишчи гуруҳ тузди

    20.10.2022, 20:34

    Евроиттифоқ 3 нафар эронлик генерал ва дрон ишлаб чиқарувчи Shahed компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилди

    20.10.2022, 19:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 15:26

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.