Товуқ ва қўзиқорин қўшиб тайёрланадиган ушбу таом жуда мазали таъм ва ёқимли ҳидга эга. Егуликка таъбингизга қараб пишлоқ қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- товуқ филеси — 250-300 г
- қўзиқорин — 250-300 г
- пиёз — 1 дона
- пишлоқ — 120-150 г
- ўсимлик ёғи — 2 қошиқ
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- ёғли қаймоқ — 50-60 мл
- булочка — 4 дона
- Товуқ ва қўзиқоринни ўртача бўлакларга бўлинг, пиёзни эса майда қилиб тўғраб олинг. Пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда товада қиздириб олинг. Товуқни бир неча дақиқа давомида, ранги ўзгаргунга қадар қовуринг.
- Товага пиёзни солинг. Юмшоқ ва енгил қизаргунча пиширишда давом этинг.
- Қўзиқоринларни ҳам товага солинг. Барча маҳсулотларни аралаштиринг, идишни қопқоқ билан ёпинг ва яна 5 дақиқа давомида оловда қолдиринг.
- Қаймоққа туз, мурч ва пишлоқнинг ярмини қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб идишнинг тагини ўчиринг.
- Булочкаларнинг устки қисмини кесиб олинг ва маҳсулотларни солиш учун ички қисмини кесиб олинг.
- Булочкаларни товуқ қиймаси билан тўлдиринг ва уларни пергамент қоғозга солинг. Устига пишлоқнинг қолган қисмини сепинг ва булочканинг кесиб олинган қисми билан егуликнинг устини ёпинг.
- Егуликни 220 даража ҳароратда 5-7 дақиқа давомида печга қўйинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)