Қовоқ ичига товуқ гўшти қиймаси ва гуруч солиб тайёрланадиган ушбу таом жуда мазали таъмга ва хушбўй ҳидга эга. Таомга қўшимча равишда ўзингизга ёққан сабзавотларни қўшишингиз ҳам мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- ўртача катталикдаги қовоқ — 2 дона
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- ўсимлик ёғи — 2 қошиқ ва яна мойлаш учун
- гуруч — 150 г
- пиёз — 1-2 дона
- саримсоқ — 2-3 донача
- товуқ гўшти қиймаси — 450 г
- помидор қайласи — 3-4 қошиқ
- майдаланган қизил қалампир — таъбга кўра
- пишлоқ — 150 г
- Қовоқларни иккига бўлинг. Уларнинг уруғларни ва толаларини олиб ташланг.
- Қовоққа бироз туз ва мурч қўшиб, ичини ёғлаб олинг.
- Қовоқ ярмини кесилган томонини пастга қаратиб, пишириш варағига қўйинг. Тахминан 30 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг.
- Гуручни пишгунига қадар 20 дақиқа давомида қайнатиб олинг. Уни совутишга қўйинг.
- Қовоқни совутиб олинг ва ичига маҳсулотларни солиш учун бир текис қилиб мағзининг бир қисмини қошиқ билан қириб ташланг.
- Қовоқдан олинган мағзини ва пиёзни майда бўлакларга бўлиб олинг. Саримсоқни қирғичдан ўтказинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздириб олинг. Пиёзни юмшоқ бўлгунга қадар қовуринг. Унга саримсоқ, қовоқ бўлакларини қўшинг ва яна ярим дақиқа пиширинг.
- Қиймани товага солинг ва яна 4-5 дақиқа давомида қовуриб олинг.
- Товага помидор қайласини қўшинг ва 2-3 дақиқадан сўнг туз, мурч ва қизил қалампир қўшинг. Ҳаммасини аралаштиринг ва яна 3-4 дақиқа қовуринг.
- Қовоқнинг ярмини қийма билан тўлдиринг ва майдаланган пишлоқ сепинг. Яна 15 дақиқа давомида печга қўйинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)