Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Ситора Фармонова янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди ва бахт оддийликда экани ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳрух комада ётган дўсти Зоҳиднинг ўзига келганидан сўнг қамалиши мумкинлигига изоҳ берди:

«Бу ҳақда нима дейишим мумкин, қонун барча учун баробар. Албатта, қонуний чора кўрилади. Бу бизнинг қўлимизда эмас, бу қонуннинг қўлида. Қонунда ёзилган бандлар бор. Шу 266-модда бўйича жиноий иш очилган. Зоҳид ўзига келса, кейин уёғини секин ҳал қилишади», — дейди хонанда.

Шоҳрух рэпер ва Севара Назархон дуэт куйламоқда. Хонанда Севара Назархон клип суратга олиш жараёнларидан лавҳа эълон қилди.

Жасур Умиров онаси Умра сафарини адо этганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Дурдона Қурбонова мухлисларига катта янгиликни айтиши ҳақида хабар берган эди. У онасидан дуо сўраб, бу катта янгилик — янги хонадон сотиб олгани эканини айтди.

Хонанда Муниса Ризаева тўй хизматларига йўл олгани акс этган видеони мухлисларига намойиш қилди.

Хонанда Шаҳло Аҳмедова мухлисларига янги суратини намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмон мухлисларига Тошкентдаги ҳашаматли уйининг қандай кўринишда эканини кўрсатди.

Хонанда Умидахон Фаррух Зокиров билан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига хизматга боргани акс этган видеони эълон қилди.

Ҳалимахоним саҳифасига Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Юлдуз Усмонова билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Умидахон Нилуфар Усмоновани концерт олди табриклагани борди.

Асал Шодиева унинг иштирокидаги янги «Уйга қайтиш» фильми Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларидаги гўзал масканларда суратга олинаётганини маълум қилди.

Хонанда Малика Равшанова юзга яқин лимон дарахтларидан иборат боғини мухлисларига намойиш қилди.

Зарина Низомиддинова макияж қилишни ўрганиш мақсадида россиялик машҳур стилист Гоар Аветисяннинг шогирди — Акобирдан мастер-класс олди.

Шунингдек, Зарина Низомиддинова янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шоҳруххон ҳамкасби Нилуфар Усмонова билан бир неча йиллардан кейин дуэт куйлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева 15 октябрь куни 59 ёшни қарши олди. Хонанда ижодий жамоаси уни табриклагани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Шунингдек, Мавлуда Асалхўжаеванинг яқинлари — Гули Асалхўжаева, Жаҳонгир Хўжаев, Малика Равшанова ҳам хонандани туғилган куни билан табриклади.

Мадина Мумтоз холасининг уйидаги чалларига боргани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Лола янги суратини эълон қилди ва мухлисларига хотиржамлик ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров афсонавий «Гуллар» қўшиғининг cover версиясини куйлаб, мухлисларига тақдим этди.

Хонанда Нодир Зоитов қизалоғи Ясмина билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Нилуфар Усмонова илк концерт дастурининг биринчи куни қандай ўтгани ҳақидаги видеони мухлисларига намойиш қилди.

Шунингдек, Зиёда хонанда Нилуфар Усмонованинг 25 йиллик орзуси амалга ошгани — илк концерт дастурини ўтказаётгани билан табриклаш учун борди.

Актриса Дилноза Кубаева янги суратини эълон қилди ва обуначиларига аёлларни эъзозлаш ҳақида гапирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова синглисига iPhone 14 Pro Max совға қилди.

Нигора ўғли билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ҳижобга кирган дугонаси Муқаддас Саъдуллаевага Дубайдан туриб табрик йўллади ва бу ҳолат у учун кутилмаган совға бўлганини айтди.

Болливуднинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Карина Капур турмуш ўртоғи, актёр Саиф Али Хонни турмуш қурганига 10 йил бўлгани билан табриклади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди