Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида салкам 74 миллиард сўм маблағ эвазига қурилиши режалаштирилган ерости йўли қурилиши тўхтаб қолиши жамоатчилик эътирози-ю, муҳокамасига сабаб бўлди. Мазкур жараёнга жавоб берган Тошкент вилояти ҳокимлиги Зангиота туманида матбуот анжумани ташкил қилиб, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Матбуот анжуманида сўз олган ерости йўли қурилиши буюртмачиси — Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси вакили Ғулом Зоҳидов қурилиш ишлари тўхтаб қолишига ҳудуддаги «снос» масалаларининг ҳал этилмагани сабаб эканини билдирди.

Фото: Нозим Абдулла

Унинг маълумот беришича, ерости йўли қурилишини давом эттириш учун ҳудуддаги 4 та турар, 21 та нотурар бино бузилиши, шунингдек, 72 та дарахт кесилиши лозим бўлади.

Фото: Нозим Абдулла

«Ушбу объект президентимиз қарорига кўра, инвестиция дастурига киритилган бўлиб, объектнинг умумий қиймати салкам 74 миллиард сўмни ташкил қилади. 2022 йил мазкур объект учун 20 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бош пудратчи ‘Кўприк қурилиш трести’ томонидан 13 миллиард сўмлик ишлар бажарилган», — дейди Ғулом Зоҳидов.

Ғулом Зоҳидов.

Ғулом Зоҳидов.
Фото: Нозим Абдулла

Масъулнинг қўшимча қилишича, қурилиш ишлари давом этиши учун «снос» муаммолари халал бермоқда. Туман ҳокимлиги масъуллари эса бунга етарли даражада эътибор қаратмаган.

«Биз қурилиш ишларини давом эттириш учун барча қурилиш материалларини олиб келиб қўйганмиз. Аммо ҳудуддаги 4 та турар, 21 та нотурар бинолар бузилиши ва уларнинг пули тўлаб берилиши, шунингдек, 72 та дарахт кесилиши керак бўлади. Биз бу бўйича Зангиота тумани ҳокимлигига икки-уч марта хат чиқарганмиз», — дейди ерости йўли қурилиши буюртмачиси бўлган Ўзбекистон автомобиль йўллари давлат қўмитаси вакили Ғулом Зоҳидов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади