2022 йил 9 ойи давомида ўзга юртларда оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилиди.
Унинг қайд этишича, бу вақт давомида Россия, Корея, Қозоғистон, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония каби давлатларга 27 мингдан ортиқ фуқаро манзилли ишларга жўнатилган.
Жами 206 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган. Хусусан, 183 мингдан ортиғига — маслаҳат хизмати, 6 063 нафарига — ҳуқуқий, 15 мингдан ортиғига — ижтимоий, 2 595 нафарига — моддий ёрдам, шундан: 1009 нафарига БҲМнинг икки бараваридан, жами 50 255 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 198 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.
Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари аралашуви билан ўзбекистонликларнинг иш берувчиларидан 834 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилган.
Изоҳ (0)