• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ортиқча вазн камаймаса, қалқонсимон безни текширтириш керакми? Эндокринолог жавоб беради

    Ўнлаб йиллар давомида одамлар қалқонсимон безни организмдаги бир қанча муаммолар учун айблашган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки у бутун организмдаги кўплаб жараёнлар учун жавобгардир. Аммо қалқонсимон без ортиқча килограмм пайдо бўлиши ва вазн йўқотиш борасидаги муваффақиятсиз уринишлар учун айбдорми? Жарроҳ-эндокринолог, онколог, қалқонсимон без бўйича мутахассис Виктор Макарйин қуйида ушбу саволга жавоб берди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қалқонсимон без уч хил гормон ишлаб чиқариш учун жавобгардир:

    • тироксин (Т4);
    • трииодотиронин (Т3);
    • калситонин.
    Қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқарилган ушбу гормонлар организмдаги бундай муҳим жараёнларга таъсир қилади:
    • оқсил ишлаб чиқариш;
    • ҳужайралар ва тўқималарга кислород етказиб бериш;
    • организмнинг нормал ҳароратини таъминлаш;
    • макронутриэнтлар (углевод ва ёғлар), оқсил ва холестерин алмашинуви;
    • ичакдаги озуқа моддаларининг сўрилиши жараёнини амалга ошириш;
    • ақлий ва жисмоний ривожланиш;
    • марказий асаб тизимининг ишлаши;
    • репродуктив тизимни тартибга солиш.
    Қалқонсимон без томонидан чиқариладиган гормонлар метаболизмни бошқаради, бу озиқ-овқатнинг энергия учун парчаланиши жараёни учун муҳим.

    Қалқонсимон безнинг нормал ишлаши организмнинг ўсиши ва ривожланиши, тўлақонли метаболизм, асаб тизимининг ишлаши, иммунитет, юрак уриши, асабий фаолият ва бошқаларни таъминлайди.

    Шундай қилиб ортиқча вазндан азият чекадиган одамлар ўзларининг муаммоларини эндокрин тизим билан боғлайди, аммо ортиқча, нотўғри овқатланиш ёки жисмоний фаоллик ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди.

    Қалқонсимон без муаммоси ҳақиқатан ҳам вазнга таъсир қиладими?

    Қалқонсимон безнинг дисфункцияси ва гормонал бузилишлар организмдаги жараёнларнинг тезлашиши ва секинлашишига таъсир қилиши мумкин. Без фаолиятининг ўзгариши гормонлар синтезининг бузилишига олиб келади. Ушбу носозликлар қуйидаги сабаблардан бири билан юзага келиши мумкин:

    • организмдаги ёднинг етишмаслиги ёки кўплиги;
    • қалқонсимон безнинг туғма нуқсонлари;
    • қалқонсимон бездаги операциялар;
    • аутоиммун зарар;
    • яллиғланган жойнинг шикастланиши;
    • ноқулай экология;
    • радиация таъсири;
    • айрим дорилар гуруҳларини қабул қилиш;
    • стресс;
    • юқумли касалликлар;
    • сурункали касалликлар.
    Гипертиреозда — қалқонсимон без томонидан гормонларни ортиқча ишлаб чиқариш — метаболик жараёнлар тезлашади. Бу фермент тизимларининг ишини кучайтириш орқали оқсил парчаланишининг юқори тезлиги билан боғлиқ.

    Агар қалқонсимон без ҳаддан ташқари фаол бўлса, қуйидаги аломатлар пайдо бўлиши мумкин: юракнинг тез уриши, терлашнинг кучайиши, иштаҳанинг йўқолиши, доимий ташналик, иссиқликка тоқатсизлик, нафас қисилиши. Бундан ташқари, гипертиреознинг оғир шакли билан кескин вазн йўқотиш мумкин.

    Гипотиреозда гормонларнинг етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги туфайли организмдаги жараёнлар секинлашади. Т3 ва Т4 гормонлари миқдорининг пасайиши барча орган ва тўқималарга салбий таъсир қилади, чунки барча тизимларнинг иши бузилади.

    Дастлабки босқичларда ушбу касалликнинг аломатлари оддий ортиқча ишлаш билан осонгина адаштирилади, шунинг учун кам сонли беморлар ёрдам учун эндокринологларга мурожаат қилади.

    Агар қалқонсимон гормонлар ишлаб чиқариш камайган бўлса, унда заифлик, уйқучанлик, совқотиш, оғриқлар, терининг қуриши ва қичиши, фикрлаш ва нутқда чалкашлик каби аломатлар кузатилиши мумкин.

    Гипотиреозда беморнинг тўқималарида гормонлар етишмаслиги туфайли маълум генларнинг ифодаланиши ва гликозаминогликанлар пайдо бўлиши ортади. Бу оқсиллар суюқликни яхши кўради, шунинг учун беморларда шиш пайдо бўлиши мумкин (асосан юзида), бу оғирликни фақат визуал равишда қўшади, Бундай ҳолда семириш ҳақда эмас, балки шиш ҳақида гапириш мумкин. Бундай клиник кўриниш касалликнинг ривожланган босқичида жуда кам учрайди. Шундай қилиб шишиш ҳам, ортиқча вазн ҳам қалқонсимон билан боғлиқ муаммоларнинг асосий сабаби эмас.

    Агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз ва узоқ вақтдан бери ундан қутула олмасангиз, биринчи навбатда овқатланиш, турмуш тарзи ва стресс юкини таҳлил қилиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Фақатгина бир предмет ёрдамида қалқонсимон безни 10 дақиқада текшириб кўриш усули
    • Буйракларда тош мавжудлигининг 5 та аломати
    • Яширин душман: қандай парҳезлар саломатликка зарар етказади?

    06.10.2022, 10:46   Изоҳ (0)   21280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мавсум меваси: хурмонинг инсон организми учун 9 та фойдали хусусияти

    06.10.2022, 09:49

    Йўталганда ўпкада оғриқ пайдо бўлишининг сабаблари ва даволаш чоралари

    05.10.2022, 16:24

    Эрталаб оч қоринга кефирли гречка истеъмол қилиш нимаси билан фойдали?

    05.10.2022, 11:45

    Оёқдан ёқимсиз ҳид келса, қайси органни текширтириш керак?

    05.10.2022, 10:32

    Тезроқ ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 та маҳсулот

    04.10.2022, 20:37

    Қандли диабет, дори воситалари ва маиший техника: эшитиш қобилиятига салбий таъсир қиладиган 8 та кутилмаган одат

    04.10.2022, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.