• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Эрталаб оч қоринга кефирли гречка истеъмол қилиш нимаси билан фойдали?

    Гречкани кефир билан истеъмол қилиш — бу организмни токсинлардан тозалаш, овқат ҳазм қилиш, метаболизмни яхшилаш ва вазнни камайтиришнинг энг оддий, аммо жуда самарали усули, деб ёзади Wday.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Нима учун эрталаб оч қоринга келфирли гречка истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади?

    Гречка ўсимлик оқсили ва соғлом углеводлар манбаи бўлиб, у узоқ вақт давомида тўқлик ҳисси ва энергия беради. Бундан ташқари, гречкада инсон саломатлиги учун зарур бўлган кўплаб микроэлемент ва витаминлар мавжуд:

    • калий;
    • темир;
    • фосфор;
    • ёд;
    • фолий кислотаси;
    • ниоцин;
    • B гуруҳи витаминлари;
    • PP витамини.
    Шунингдек, гречка антиоксидантларнинг энг йирик манбаи ҳисобланади — ҳужайра қаришини секинлаштириш қобилияти илмий жиҳатдан тасдиқланган. Клетчаткага бой бўлган хом донлар овқат ҳазм қилишни яхшилашга ва қонда шакар даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Шифокорлар гипертония, атеросклероз, тромбоз, ревматизм, қандли диабет каби касалликларнинг олдини олиш учун кундалик рационга гречкани киритишни тавсия этади.

    Кефирда эса овқат ҳазм қилиш трактининг фаолиятини яхшилайдиган муҳим аминокислота ва бифидобактериялар ҳам мавжуд. Иккала маҳсулот ҳам бир-бирини мукаммал равишда тўлдиради, организмни барча керакли озиқ моддалар билан таъминлайди, лекин ортиқча ёғ ва углеводлар билан қийнамайди.

    Эрталаб оч қоринга кефирли гречка истеъмол қилиш организмни тозалашга, тўпланган токсинларни чиқариб ташлашга, қондаги қанд миқдорини нормаллаштиришга ёрдам беради.

    Гречка қўшилган сутли шўрва рецепти

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Керакли маҳсулотлар:

    • сут — 1 литр;
    • гречка — 0,5 стакан;
    • шакар — 1,5 ош қошиқ;
    • туз — бир чимдим;
    • сариёғ — 25 грамм.
    Сут қайнатиб олинади. Олдиндан ювилган гречка сутга қўшилади, олов пасайтирилиб, вақти-вақти билан аралаштирилади ва 15 дақиқа давомида пиширилади. Туз ва шакар қўшилгандан сўнг яна 5 дақиқа пиширилади. Сариёғ қўшиб, истеъмол қилиш мумкин.

    Гречка ва гуручли бўтқа рецепти

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Керакли маҳсулотлар:

    • гречка — 100 грамм;
    • гуруч — 100 грамм;
    • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
    • сув — 2,5 стакан;
    • туз.
    Гуруч ва гречка аралаштирилади ва сув тиниқ бўлгунча ювилади. Идишда сув қайнатиб олинади, гречка-гуруч аралашмаси қўшилади. Сув қайнаши биланоқ туз ва ўсимлик мойи қўшилади. Олов пасайтирилади ва сув деярли буғланиб кетгунча 15 дақиқа қайнатиб олинади. Тайёр бўлгач, бўтқа оловдан олиниб, қопқоғи ёпилади ва 10 дақиқа давомида сочиқ билан ўралади. Бу вақт ичида дон қолган намликни шимиб олади. Бўтқага сариёғ қўшиб, истеъмол қилиш мумкин.

    Кефирли гречкани қандай пишириш ва истеъмол қилиш керак?

    Гречка таркибидаги озуқа моддалари ва клетчатканинг максимал миқдорини сақлаб қолиш учун уни пишириш шарт эмас. Кефирга қўшилган хом гречка жуда ёқимли таъм ва тузилишга эга бўлади.

    • Бунинг учун 2 ош қошиқ гречка совуқ сувда ювилиб, сўнгра устидан қайноқ сув қуйилади.
    • Сув шимиб олингач, гречка идишга солинади ва 200 мл кефир қуйилади. Музлаткичда бир кеча қолдирилади.
    • Уни эрталаб, оч қоринга, нонушта ўрнига истеъмол қилиш мумкин.
    • Туз, шакар, сариёғ ва бошқа маҳсулотлар қўшилмайди.
    Агар мақсад вазн йўқотиш бўлса, кефирли гречкани эрталабки нонуштага бир ҳафтадан икки ҳафтагача истеъмол қилиш керак. Кундалик калория истеъмолини кузатиб бориш лозим: агар бошқа овқатлар калорияларда жуда юқори бўлмаса, тез орада ижобий натижаларни сезиш мумкин. Организмни тозалаш, витамин ва клетчаткага бўлган эҳтиёжни тўлдириш учун нонуштага ҳафтада бир ёки икки марта кефирли гречка истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Кузги сабзавотлар бактерия ва вируслардан қандай ҳимоя қилади?
    • Қуритилган меваларнинг инсон организмига қандай фойда ва зарари бор?
    • Нима учун эрталаб иштаҳа йўқолиб, кечки пайт овқатланишга бўлган истак кучаяди?

    05.10.2022, 11:45   Изоҳ (0)   14529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оёқдан ёқимсиз ҳид келса, қайси органни текширтириш керак?

    05.10.2022, 10:32

    Тезроқ ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 та маҳсулот

    04.10.2022, 20:37

    Қандли диабет, дори воситалари ва маиший техника: эшитиш қобилиятига салбий таъсир қиладиган 8 та кутилмаган одат

    04.10.2022, 17:49

    Бел шамоллаганда тез тузалиши учун нима қилиш керак?

    04.10.2022, 12:14

    Шифокорлар тавсия қилади: клюква — иммунитет учун энг яхши восита

    04.10.2022, 09:45

    Стресс, фаол ҳаёт тарзи ва спиртли ичимликлар: кечқурун тана ҳароратининг кўтарилиш сабаблари

    03.10.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.