Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиянинг машҳур термал курортидаги GB Thermae Hotels бош шифокорининг фикрича, бодом сути сигир сутининг ажойиб муқобилдир. Айниқса, лактозани ёқтирмайдиганлар ёки вегетариан парҳезига риоя қиладиганлар учун. У B12 витаминининг эквивалент дозасини ўз ичига олиши билан бирга, бошқа кўплаб хусусиятларга эга, деб ёзади Elle.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Бодом сути антиоксидант, кальций, рух, магний, темир, фосфор ва А витаминига бой. Бундай бой таркиб инсон иммунитетини рағбатлантирувчи таъсирга эга ва бундан ташқари, тери ва соч саломатлигига ижобий ҳисса қўшади. Бодом таркибидаги табиий клетчаткалар ичакларнинг тўғри ишлашига, шикастланган шиллиқ пардаларни тиклашга ёрдам беради, ичак фаолияти ва унинг микрофлорасини яхшилайди.

Саломатликни сақлаш ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун ҳафтада икки марта нонушта учун бир стакан бодом сутини ичиш кифоя.

Бодом сути рецепти

  • бодом — 200 грамм;
  • сув — 800 мл хона ҳароратида.
Тайёрлаш усули:
  1. Бодом идишга солинади, юзаси ёпилгунча сув қуйилади ва бир кечага қолдирилади.
  2. Эртаси куни эрталаб сувни шимиб олган бодом блендерга солинади ва тахминан бир стакан сув қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
  3. Сўнгра фильтрдан ўтказиб, махсус стаканга қуйилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...