Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла президент Николас Мадуронинг икки қариндоши эвазига, етти нафар Америка фуқаросини, шу жумлада, нефть компаниясининг беш нафар раҳбарини озод қилди, деб ёзади Reuters АҚШ расмийларига таяниб.

Николас Мадуро

Николас Мадуро
Фото: EPA

Айирбошлашувга бир неча йиллардан буён ҳибсда сақланиб келинган АҚШнинг Sitgo Petroleum компанияси раҳбарлари, шунингдек, Америка денгиз пиёдалари фахрийси Мэтью Хит ва Осман Хан исмли яна бир АҚШ фуқароси киритилди. Улар Венесуэла биринчи хонимининг 2015 йилда ҳибсга олинган икки нафар жиянига алмаштирилди.

АҚШ президенти Жо Байден «адолатсиз равишда қўлга олинган» америкаликлар тез орада ўз қариндошлари билан қайта бирлашишини маълум қилди.

Sitgo Petroleum компанияси раҳбарлари 2017 йилда Венесуэла ҳукумати томонидан қўлга олинган ва «тегишли ҳуқуқий жараёнларсиз» айбдор деб топилган ходимлари озод этилганини олқишлади. Улар талон-тарож қилиш, пул ювиш ва тил бириктириш айбловлари билан 8 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум қилинганди.

Америкалик мансабдорнинг сўзларига кўра, маҳбурлар билан айирбошлашув Мадуро ҳукумати билан ойлаб давом этган махфий музокаралардан кейин учинчи мамлакат аэропортида содир бўлган. У гап айнан қайси мамлакат ҳақида бораётганига аниқлик киритмади.

Николас Мадуронинг рафиқаси Силия Флореснинг жиянлари 2015 йилда Гондурасдан АҚШга 800 кг кокаин юборишга уринишда айбланиб, ҳибсга олинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда