• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ва НАТО ўртасида ядро уруши содир бўлса, эҳтимолий можаро қандай тус олади? — видео

    Агар Россия ва НАТО ўртасида ядро уруши содир бўлса, эҳтимол можаро қандай тус олади? Тахминларга кўра, воқеаларнинг бундай ривожланиши бир неча соат ичида бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Украинадаги уруш: тактик ядро қуроли нима ва у Россия томонидан қўлланилиши мумкинми?

    Владимир Путин Россия ҳудудини ҳимоя қилиш учун ядро қуролини қўллашга тайёрлигини маълум қилган. Унинг бу гапи дунёда Россия президенти Украинада кичик «тактик» ядровий портлашни амалга ошириши мумкинлиги юзасидан яна жиддий хавотирлар уйғотди, деб ёзади BBC.

    АҚШ президенти Жо Байден Путинни огоҳлантирди ва бу Иккинчи жаҳон урушидан буён энг жиддий ҳарбий кескинлик бўлиши мумкинлигини айтди. Россия армияси Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкинми ва бу қандай хавфларни келтириб чиқаради?

    Тактик ядро қуроли нима?

    Тактик ядро қуроли (ТЯҚ) — жанг майдонида қўллаш ёки чекланган ядровий зарба бериш учун мўлжалланган, кичик ядро зарядлари (уни етказиб берувчи воситалар билан бирга). Улар катта кўламли радиоактив ифлосланишсиз, муайян ҳудуддаги нишонларни йўқ қилиш имконини беради.

    Энг кичик тактик ядровий жанговар каллак қуввати тротил эквивалентда бир килотоннагача тенг, энг катталарининг қуввати эса 100 килотоннагача бўлади. Стратегик ядро қуроли бундан анча кучли бўлиб, қуввати 1000 килотоннагача бўлиши мумкин. У каттароқ — минг километрлик масофаларда қўлланади.

    Тарихдаги энг кучли термоядровий портлаш — совет иттифоқининг «Сар-бомба»си қуввати 58 мегатоннадан кўпроқ бўлган. Хиросимага ташланган Америка атом бомбаси қуввати эса 15 килотоннани ташкил этган.

    Россияда қандай тактик ядро қуроли бор?

    Америка разведкаси маълумотларига кўра, Россияда тахминан икки мингга яқин тактик ядро зарядлари бор.

    Тактик ядровий жанговар зарядларни оддий жанговар каллаклар учун қўлланиладиган турли ракеталарга, масалан, қанотли ёки тезкор-тактик ракеталарга, ҳатто артиллерия снарядларига жойлаштириш мумкин. Тактик ядро қуролини самолётлар ёки кемалардан ҳам қўллаш мумкин — бундай жанговар каллаклар ракеталарга, торпедаларга ёки чуқурлик бомбаларига ўрнатилади. АҚШ даъво қилишича, Россия сўнгги йилларда бундай қуролларга катта инвестициялар киритиб, уларнинг масофаси ва аниқлик даражасини оширган.

    Тактик ядро қуроли қачондир қўлланганми?

    Тактик ядро қуроли реал ҳарбий низода ҳеч қачон қўлланмаган. АҚШ ёки Россия каби ядро давлатлари тактик мақсадларга эришиш учун оддий замонавий қурол-яроғ ҳам етарли деб ҳисоблайди. Бунинг устига, ҳеч қайси ядро давлати тактик ядро қуроли қўлланганидан кейин бўлган ядровий уруш юзага келиши мумкинлиги юзасидан таваккал қилишни хоҳламаган.

    Шунга қарамай, Россия йирикроқ стратегик ракеталардан кўра, тактик ядро қуролларидан фойдаланишга мойил бўлиши мумкин. «Эҳтимол, улар бунга ядро қуролини қўллаш чизиғини кесиб ўтиш деб қарамайди, — деди Британиянинг Чатҳам House халқаро алоқалар қироллик институти халқаро хавфсизлик дастури раҳбари Патрисия Льюис. — Улар учун бу оддий қурол-яроғларнинг бир қисмидир».

    Путин ядро қуроли қўллаши эҳтимоли юзасидан хавотирланиш керакми?

    2022 йил февралида, Украинага бостириб киришдан сал аввалроқ, Путин Россия стратегик ядро кучларини «махсус жанговар навбатчилик режими»га ўтказиб, стратегик ядро кучлари ўқув машғулотларини олиб борди.

    Яқиндагина эса у ядро қуролини назарда тутиб: «Мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигига нисбатан хавф юзага келган тақдирда, Россия ва халқимиз ҳимояси учун биз, шубҳасиз, қўл остимизда бўлган барча воситаларни қўллаймиз. Бу қуруқ таҳдид эмас», — деди.

    Россия Украина жануби ва шарқида ўзи босиб олган ҳудудларни тан олинмаган ҳолда ўз таркибига қўшиб олди. Бунинг учун у ерларда референдумлар ўтказилди. Америка разведкаси фикрича, Путин ядро урушини бошламоқчи эмас, балки таҳдидлар орқали Ғарбни Украинага ўз ерларини қайтариб олишда ёрдам беришни бас қилишга мажбурламоқчи.

    Бошқалар эса Россия жанг майдонида муваффақиятсизликларга учрашда давом этаверса, «ўйин қоидаларини ўзгартириш», боши берк кўчадан чиқиш ёки узил-кесил мағлубиятга йўл қўймаслик учун Украинада кичик қувватли тактик қурол қўллаш истаги пайдо бўлишидан хавфсирамоқда.

    АҚШ қандай муносабат билдирмоқда?

    АҚШ президенти Жо Байден Россияни Украинадаги урушда ядро қуроли қўлламасликка чақирди ва бунинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. АҚШ ва НАТО ядро қуроли қўлланилишига қандай жавоб кўрсатишини тахмин қилиш қийин. Бир томондан, улар катта кўламли ядро уруши бошланиб кетишидан хавфсираб, низони янада кескинлаштиришни истамаслиги мумкин. Бошқа томондан эса, уларда бўлаётган ҳодисаларга нуқта қўйиш хоҳиши ҳам пайдо бўлиши мумкин.

    Россияни Хитойгина тактик ядро қуроли қўллашдан тийиши мумкин. «Россия Хитойнинг кўмагига кучли боғланиб қолган», — деб ҳисоблайди Лондон Қироллик коллежи атом энергияси бўйича эксперти Хезер Уильямс.

    «Аммо Хитойда ‘биринчи бўлиб қўлламаслик’ ҳақидаги ядро доктринаси бор. Шунинг учун, агар Путин тактик ядро қуролидан фойдаланса, Хитой уни қўллаб-қувватлаши қийин бўлади. Агар Путин бундай қуролни қўлласа, катта эҳтимол билан, Хитойни йўқотади», — деди Уильямс.

    «Нишонни уриш бўйича юқори аниқликдаги воситалари сифат ёки сон жиҳатидан етарли бўлмаган ҳар қандай армия муаммони битта кучли зарба билан ҳал қилиш васвасасига берилиши мумкин. Масалан, ўз кучларини ҳужумга ўтказиш мақсадида душман томонидан эгалланган ҳудудни тозалаш учун.

    Тактик қурол стратегик қуролга нисбатан камроқ нишонларни йўқ қилиш билан бирга, кичик портлашдан кейинги радиациявий ифлосланиш унчалик жиддий бўлмайди. Шунинг учун уни қўллаганлар душман ҳам шу йўл билан жавоб кўрсатмаслигига умид қилиши мумкин. Мана шу нарсаларни англаш тактик ядро қуроли қўллаш эҳтимолини пасайтиради.

    Аммо иккинчи томондан, Украинада тактик ядро қуроли қўлланилиши эҳтимоли ҳақидаги тахминлар ҳозирданоқ жиддий халқаро реакцияни келтириб чиқармоқда.

    Ядро қуроли 1945 йил 9 августдан буён урушларда қўлланилмаган — дунё ядро урушидан қўрқишга кўниккан. Тактик ядро қуролидан фойдаланиш кескинликни шунчалик кучайтириб юбориши мумкинки, буни ҳамма ҳис қилади — ядро қуроли қўлламаслик асосига қурилган стратегик барқарорлик барча мамлакатларга тааллуқлидир. Ҳатто кичик ядро бомбасининг қўлланилиши ҳам ҳеч кимга маъқул келмайди», — деди BBC Рус хизмати ҳарбий шарҳловчиси Павел Аксенов.

    Қуйидаги видеода ядровий урушнинг эҳтимолий манзарасини кўриш мумкин.

    01.10.2022, 22:13   Изоҳ (0)   47237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Никарагуа ҳукумати Нидерландия билан дипломатик муносабатларни узди

    01.10.2022, 20:50

    Қозоғистонда адвокат Тўқаевга суиқасд уюштирганликда айбланиб 17 йилга қамалди

    01.10.2022, 19:54

    Украина Россия устидан Халқаро судга мурожаат қилди

    01.10.2022, 19:14

    Испаниядаги университетда илмий тажриба портлаш билан якунланди. Оқибатда 18 киши жароҳат олди (видео)

    01.10.2022, 19:05

    Германия Мудофаа вазирлиги: Киевнинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаси альянснинг барча аъзолари томонидан муҳокама қилинади

    01.10.2022, 18:55

    Алла Пугачёва қасрини 1 миллиард рублга сотувга қўйди

    01.10.2022, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.