Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Дарё»га жорий йилнинг январь—август ойи учун Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022 йилнинг январь—август ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдо ҳажми 15,6 фоизга ўсиб, 4,6 млрд долларга етди, бу умумий савдо ҳажмининг 14,2 фоизини ташкил этди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорт 1,9 млрд долларни (ўсиш 18,2 фоиз), импорти эса 2,6 млрд долларни (ўсиш 13,8 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январь—август ойлари якунида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси:

  • Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 2,9 млрд долларни (ўсиш 15,8 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 883,9 млн долларга, импорт ҳажми эса 2 млрд долларга етди.
  • Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 756,5 млн долларни (ўсиш 26,5 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 597,6 млн долларга, импорт ҳажми эса 158,9 млн долларга етди.
  • Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 533,5 млн долларни (ўсиш 2,7 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 146,5 млн долларга, импорт ҳажми эса 387,0 млн долларга етди.
  • Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 411,4 млн долларни (ўсиш 15,2 фоиз) ташкил этиб, экспорт ҳажми 308,8 млн долларга, импорт ҳажми эса 102,5 млн долларга етди.
  • Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистонга тўғри келади — 63 фоиз, қолган қисми: Қирғизистон — 16 фоиз, Туркманистон — 12 фоиз ва Тожикистон — 9 фоиз.

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Фото: Review

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди