Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги кимошди савдосига қўйилган технологик комплекс сотилди. Лот маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 4,4 гектар. Бинонинг майдони — 38 526 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 59,6 млрд сўм эди. Савдо 13 сентябрь соат 10:00 да ўтказилди ва бино 62 млрд сўмга сотилди.
Аввалроқ Хоразмдаги меҳмонхона 18,5 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)