• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ҳолат: пасайган божхона талаблари, ўсаётган «иномарка» савдоси, талабгир автомобиль русуми ва энг кўп машинага эга ҳудудлар рўйхати ҳақида

    Ўзбекистон автомобиль бозоридаги фаолият баҳоланди. Савдоларнинг сезиларли ўсиши қайд этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Review хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозирги кунда автомобилларга бўлган талаб анча барқарор бўлиб, шу йилнинг январь ойида бошланган фаоллик ўсиш тенденциясини давом эттирмоқда.

    Август ойида автомобиль сотиб олишга қизиқишнинг ортиши қайд этилди, бу валюта курсларининг ўзгариши ва истеъмолчиларнинг пул маблағларини инвестиция қилиш истаги ортиши билан боғлиқ.

    Жорий йилнинг август ойида сотилган автотранспорт воситаларининг умумий сони 119,3 мингтани ташкил этди, бу июль ойига нисбатан 16 фоизга кўп.

    Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши:

    Фото: Review

    Фото: Review

    Йил бошидан буён мамлакатнинг барча ҳудудларида автомобиль савдоси сезиларли даражада ошди. Жумладан, энг юқори ўсиш суръатлари Наманган — 44 фоиз, Қашқадарё — 34 фоиз ва Жиззах вилоятларида — 23 фоиз қайд этилди.

    2021 йил август ойига нисбатан автомобиль савдоси 2 баравар ошди (+61,9 минг).

    Йил бошига келиб жисмоний шахсларга тегишли автомобилларнинг умумий сони 3,1 миллионни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 0,28 миллионга кўп.

     

    Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг ҳар мингта доимий аҳолисига ўртача 87 та автомобиль тўғри келади. Статистика маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар 12 кишидан бири автомобилга эга.

    Энг кўп автомобиллар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган — 525 028 та. Пойтахтдан кейин энг кўп рўйхатга олинган автомобиллар Самарқанд вилоятида — 392 475 та, Тошкент вилоятида — 324 154 та ва Фарғона вилоятида — 325 009 та.

    Ҳудудлар бўйича жисмоний шахсларга тегишли энг кам рўйхатга олинган енгил автомобиллар Сирдарё — 68 278 та, Жиззах — 90 860 та ва Навоий вилоятларида — 97 439 та қайд этилди.

    Иккиламчи автомобиль бозори

    Август ойида иккиламчи бозорда 98 мингта автомобиль сотилган, бу ўтган ойга нисбатан 21 фоизга кўп. Шу билан бирга, иккиламчи автомобиль бозори йил давомида 2,2 баробар ўсди.

    Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозори (2021-2022):

    Фото: Review

    Фото: Review

    Маҳаллий автомобиллар савдоси

    Август ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобилларнинг сотилиши 17 мингтани ташкил этди ва июль ойига нисбатан 7,5 фоизга камайди. Шу билан бирга, 2021 йил август ойига нисбатан савдо ҳажми 1,8 баравар ошди.

    Хорижий автомобиллар савдоси

    Чет элда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари олди-сотди шартномалари сони 1,8 мингтани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 38 фоизга, ўтган йилнинг август ойига нисбатан эса 1,8 баробарга ошгани қайд этилди.

    Маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси улуши:

    Фото: Review

    Фото: Review

    Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдосининг бундай кескин ўсиши жорий йилнинг май ойидан бошлаб импорт қилинадиган автомобилларни олиб кириш учун божхона тўловларининг пасайиши билан изоҳланади, бу эса савдо ҳажмининг ўсишига таъсир кўрсатди.

    Жорий йилнинг май—август ойларида хорижий автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга ошган.

    Ушбу даврда маҳаллий автомобиллар сотуви ҳам барқарор ўсишни кўрсатиб, 1,4 баробарга ошган.

    Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра сотиб олишда давом этмоқда

    2022 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистон 511,6 миллион долларга тенг бўлган 20 765 та енгил автомобиль импорт қилган.

    «Дарё» таҳлилига кўра, 8 ойдан буён автомобиллар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 786 тага ошган.

     

    Шу билан бирга, август ойида машина импорти ҳажми ўтган ойга нисбатан тушиб, 50,7 миллион долларга етган. Июлда Ўзбекистон 65 миллион долларлик автомобиль сотиб олган.

    Таққослаш учун, январда автомобиллар импорти 65,7 млн, февралда 58,8 млн, мартда 64,8 млн, апрелда 91,1 млн, майда 40,1 ва июнда 75,4 млн долларни ташкил қилган.

    Йил бошидан бери Ўзбекистон автомобиль экспорти ҳажми 187,2 млн долларни ташкил этди.

    Шундай қилиб, 8 ой якуни бўйича автомобиль импорти экспортдан 216,5 миллион доллар — 2,4 мартага ошган.

    Шу тариқа Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда.

    Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—август ойларида 187 610 та енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

    «Дарё» ҳисоб-китобларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврида ишлаб чиқарилган автомобиллар сонига нисбатан 66 019 тага кўп.

    Саккиз ой ичида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлди — 60,6 мингта. Бу русумда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65,4 фоизга ўсган.

     

    Августда Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмида ўсиш кузатилган — 7,7 мингта. Бироқ июль ойида атиги 3,5 мингта бундай автомобиль ишлаб чиқарилган. Июнь ойида бу кўрсаткич 10 мингдан ошиқ бўлган эди.

    Январь—август ойларида енгил автомобиль ишлаб чиқариш бўйича Gentra (55,4 минг) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Damas (46,6 минг) учинчи бўлди.

    Бундан ташқари, йил бошидан бери 15 680 та Nexia-3 (ўтган йилга нисбатан 7,3 фоизга кўпайди), 8 657 та Spark (33,5 фоизга ошди), 12 168 та махсус енгил автомобиллар (37,4 фоизга ошди) ва 92 дона Tracker ишлаб чиқарилди.

    24.09.2022, 07:34   Изоҳ (0)   65812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги таъмирталаб технологик комплекс 62 млрд сўмга сотилди

    24.09.2022, 01:07

    Uzbekistan Airways’нинг даромади 5 трлн сўмга етди

    23.09.2022, 20:30

    Путин ва Саудия шаҳзодаси нефть бозорида барқарорликни таъминлашни муҳокама қилди

    23.09.2022, 10:50

    Қайси давлатда одамлар энг кўп миллионерга айлангани маълум бўлди

    23.09.2022, 07:33

    Германия ўзининг энг йирик табиий газ импортчисини миллийлаштирмоқда

    22.09.2022, 23:34

    Ўзбекистонда эски уйлар нархининг ўсиши секинлашди

    22.09.2022, 20:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.