• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Павел Дуровдан Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига урушда қатнашмаслик ҳақида хабарлар жўнатиш сўралди

    «СНГ Главное» Telegram-канали Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровга мурожаат қилиб, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига огоҳлантирувчи билдиришномалар юборишни сўради.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Сизга Россиядаги сўнгги воқеалар муносабати билан мурожаат қилмоқдамиз. Яъни сафарбарлик билан боғлиқ вазият туфайли. Биласизки, Россияда Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирларини ‘кўнгиллилар’ сафига жалб қилиш учун фаол пропаганда ва уринишлар олиб борилмоқда. Уларнинг кўпчилиги маълумоти кам одамлар, уларни алдашмоқда, баъзиларни эса пул ёки фуқаролик бериш ҳақидаги ваъдалар билан ўз томонига оғдирмоқда. Яна шундай ҳолатлар ҳам бўляптики, уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, ўзлари тўп еми сифатида қизғин уруш бораётган нуқталарга юборилмоқда!» — дейилади мурожаатда.

    Павел Дуровдан иккала томондан ҳам одамлар ҳаётларини сақлаб қолишда ёрдам сўрашган. «Сизнинг жамоангиз пандемия чоғида хабарномалар жўнатиб, мамлакатлар билан аъло даражада ишлаганини биламиз», — дея Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига икки хил — ўзларининг она тилида ва рус тилида хабарномалар жўнатилишини ташкиллаштиришда ёрдам сўралган.

    Қайд этилишича, Марказий Осиё мамлакатларида давлат органлари ўз саҳифаларида, каналларида хабарлар эълон қилмоқда, бироқ «улар пропаганда кучи, унинг даҳшатли кучи билан тенг кела олмайди».

    Аввалроқ Бош прокуратура хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, уларни чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиш жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирди.

    Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

    Унинг айтишича, муддатли ҳарбий хизматга фақат ҳозирда захирада бўлганлар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин «махсус ҳарбий операция» учун қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтади.

    Сафарбарлик тадбирлари 21 сентябрь куни бошланади. Путин ҳудудлар раҳбарларига «ҳарбий комиссарликлар иши учун зарур барча ёрдамни кўрсатишни» буюрди.

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади.

    Вазирнинг аниқлик киритишича, захирада бўлган Россия фуқаролари чақирилади, талабаларни сафарбарлик қилиш ҳақида гап бормаяпти, шунингдек, чақириқ бўйича хизмат ўтаётганлар ҳам сафарбар этилмайди.

    Мавзуга доир: «Уруш шамоли деярли ҳар бир россияликнинг хонадонига кириб боришига кўп қолмади». Путиннинг қисман сафарбарлик ҳақидаги фармонини ўзбек жамоатчилиги қандай қабул қилди?

    22.09.2022, 08:40   Изоҳ (0)   12119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нью-Йорк прокурори Трамп ва унинг оиласини фирибгарликда айблади

    22.09.2022, 00:45

    «Россия БМТ низомининг асосий тамойилларини уялмасдан бузди» — Байден Путиннинг ядро қуроли борасидаги таҳдидларига тўхталди

    22.09.2022, 00:24

    Полиция Таиландда «қирғиз аёлини фоҳишаликка жалб қилган» хитойлик жиноий гуруҳни изламоқда

    22.09.2022, 00:11

    «Урушни тўхтатиш учун ҳамма Путинга максимал босим ўтказиши керак» — Макрон Россиядаги сафарбарлик ҳақида кескин фикр билдирди

    22.09.2022, 00:11

    «Путин ядро қуроли борасида алдамаяпти» — Сербия раҳбари Россиянинг ядро қуроли борасида ҳазиллашмаётганини айтди

    21.09.2022, 23:50

    Беларусь Хавфсизлик кенгаши котиби мамлакатдаги сафарбарлик ҳақидаги саволга жавоб берди

    21.09.2022, 23:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.