Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Вольфович мамлакатдаги сафарбарлик ҳақидаги саволга жавоб берди, дея хабар беради Regnum.
Беларусь ҳарбий блоки таҳдидларга жавоб беришга қодир, шунинг учун мамлакатда сафарбарлик масаласи кун тартибида эмас. Бу ҳақида Вольфович 21 сентябрь куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан Москвадаги учрашувидан сўнг маълум қилинди.
«Мобилизация биз учун эмас, Беларусь халқи ва мамлакат аллақачон сафарбар қилинган», — деди у.
Вольфовичнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг салоҳияти ўз ҳудуди дахлсизлигини сақлаш учун етарли.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин телевидение орқали қилган чиқишида Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилган эди.
Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгунинг таъкидлашича, сафарбарликка Россияда мавжуд бўлган жами ресурсларининг қарийб 1 фоизи – салкам 25 миллион киши жалб қилинади.
Изоҳ (0)