• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда ҳокимликдан тадбиркор фойдасига салкам бир миллиард сўм компенсация ундириладиган бўлди

    Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси аралашуви билан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги тадбиркорнинг бузилган савдо дўкони учун 925 миллион 181 минг 352 сўм компенсация тўлаб берадиган бўлди. Бу ҳақда «Дарё» вилоят адлия бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

    Хабар берилишича, тадбиркорга Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 февралдаги қарори билан Регистон майдонига туташ ҳудудда жойлашган қурилиш ости майдонидан 161 кв/метрдан иборат савдо дўкони биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тасдиқланган ҳамда ушбу бинолар тадбиркорга хусусий мулк қилиб берилиб, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктирилган.

    Бироқ, орадан олти йил ўтгач, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 17 апрелдаги «Йўлбарслар хиёбони ҳудудида жойлашган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган савдо дўкони биноларини бузиш тўғрисида»ги қарори билан тадбиркорга тегишли 160,47 кв/метр савдо дўкони бузилган. Ҳокимликнинг 2017 йил 28 апрелдаги «Бузилишга тушган маиший савдо дўкон бинолари учун товон тариқасида ер майдони ажратиш ва қурилишга рухсат бериш тўғрисида»ги қарори билан тадбиркорнинг бузилишга тушган савдо дўкони ўрнига мутаносиб равишда ер майдони ажратиб бериш назарда тутилган. Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимига ер танлаш далолатномасини расмийлаштириш ва ер майдонини натурада ўлчаб бериш вазифаси юклатилган. Аммо давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг 2021 йил 3 ноябрдаги хатида фуқаро З.Содиқовнинг бузилган савдо дўкони ўрнига ажратилган ер майдони тўғрисида маълумот мавжуд эмаслиги маълум қилинган.

    Шунингдек, «Афросиёб баҳо» МЧЖ томонидан 2017 йил 29 март куни тадбиркорнинг бузилган савдо дўкони 493 миллион 805 минг сўмга баҳоланган. Бундан ташқари, Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармасининг 2021 йил 17 ноябрдаги маълумотида Ўзбекистон Республикасида инфляция кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилиб, бузилган савдо дўкони инфляция кўрсаткичи билан умумий қиймати 925 миллион 181 минг 352 сўмни ташкил этиши баён қилинган.

    Тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, даъвогар З.Содиқовнинг ер участкаси давлат эҳтиёжи учун олиб қўйилиб, ундаги қурилишлар бузилиши муносабати билан шаҳар ҳокимлиги даъвогарга етказилган ҳар қандай зарарни тўлиқ қоплаб бериши лозим бўлган.

    Суд мазкур иш юзасидан тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 28 апрелдаги қарорига асосан тадбиркорга товон тариқасида ажратилган 160,47 кв/метр ер майдони ўрнига Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан жами 925 миллион 181 минг 352 сўм компенсация ва 1 миллион 200 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Мавзуга доир: Жалолиддин Аҳмадалиев муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, «Айёр дўстларим» қўшиғи шеъри муаллифига 26 млн сўм жарима тўлади

    06.09.2022, 17:24   Изоҳ (0)   5185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 7 ойда Бразилиядан 1,3 минг тонна қорамол гўшти олиб келди

    06.09.2022, 17:15

    ССВ: Мактаб ошхоналарида фастфуд тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

    06.09.2022, 16:58

    Самарқандда МИБ ходими бир дона ҳужжатни ижро қилиш учун кунига 120 км йўл босишга мажбур бўлмоқда

    06.09.2022, 16:45

    «Конституция ва бошқа қонунлар билан мустаҳкамланмаган жараён бизга бир қанча муаммолар туғдирди» — ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов «снос»лар ҳақида

    06.09.2022, 16:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    06.09.2022, 16:24

    ЯИДХПда автомобиллар билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келди

    06.09.2022, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.