2022 йилнинг январь—июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 116,4 миллион долларга тенг бўлган 26,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган Беларусь ҳисобланади. Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Бразилия жойлашган:
- Беларусь – 14,4 минг тонна;
- Қозоғистон – 9,1 минг тонна;
- Бразилия – 1,3 минг тонна;
- Ҳиндистон – 784 тонна;
- Россия – 604 тонна.
Изоҳ (0)