Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди. Бунда тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.
Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:
- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;
- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.
- Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи Иброҳим Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.
- «Агролизинг» АЖ янги лойиҳаларни ишга туширишда умуман ишламаётгани танқид қилинди
- Шавкат Мирзиёев 2022 йилда қўшимча ажратилаётган ва келгусида бериладиган экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартириш топшириғини берди
- «Бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди» — президент
Изоҳ (0)