• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энди электрон рақамли имзосиз ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин

    30 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Mobil-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Адлия вазирлиги хабар қилди.

    Қайд этилишича, ушбу қарор электрон шаклда фойдаланиш мумкин бўлган давлат хизматлари бўйича аҳолнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришини олдини олишга хизмат қилади ҳамда турли оворагарчиликларга ва хизматдан фойдаланиш учун ташкилотларда узундан-узоқ навбат кутиб туришига чек қўяди. Mobil-ID тизими шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

    Шахсни идентификациялашнинг Mobil-ID тизими фойдаланувчиларга электрон ракамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради (бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно). Шахсни Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали амалга оширилади.

    Бунда фуқаро бевосита давлат хизматлари маркази ёки нотариал идорага мурожаат қилганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади. Mobil-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фойдаланувчи томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.

    Бунда фойдаланувчи масофадан туриб Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланади ҳамда электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради. ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали фойдаланувчини Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказишда тақдим этилаётган мобил телефон рақами айнан мурожаат қилаётган фойдаланувчи номига расмийлаштирилган бўлиши зарур.

    Бевосита давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobil-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабргача бепул, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш микдорининг 2 фоизи микдорида бир марталик тўлов ундирган ҳолда амалга оширилади. Фойдаланувчилар Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун Вазирлар Мадкамасининг 2022 йил 120апрелдаги 177-сон қарорига мувофиқ бириктирилган ЖШШИРга ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги мобил алоқа операторлари томонидан берилган мобил телефон рақамга (ҳисоб баланси фаол бўлган ҳолда) эга бўлиши зарур.

    Фойдаланувчи бир нечта мобил телефон рақамларига эга бўлганда унинг танловига асосан фақат бир мобил телефон рақами Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтказилади. Фойдаланувчилар Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтгандан кейин «Тасдиқланган фойдаланувчи» мақомини олади ва барча электрон давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади (кредитлаш сохдсида кўрсатиладиган молиявий хизматлар бундан мустасно). Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтишни ишончнома асосида ёки вакил орқали амалга оширишга йўл қўйилмайди.

    Mobil-ID тизими орқали идентификациялаш юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Тизимдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

    • OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);
    • Mobil-ID тизимидан фойдаланаётган фойдаланувчининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (верификация қилиш);
    • электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;
    • фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари «Электрон ҳукумат» тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;
    • фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларини давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизими орқали олиши учун рухсат бериш;
    • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
    Mobil-ID тизими орқали хизматлардан фойдаланишда фойдаланувчининг Mobil-ID тизимида идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бир марталик уникал кодли SMS-хабар юборилади ва ушбу код тизимга киритилганда хизматдан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу орқали тизим фойдаланувчиларининг хавфсизлиги таъминланади ва унга оид маълумотлардан фойдаланишга розилиги тасдиқланади.

    Қоида тариқасида Mobil-ID тизимидаги идентификациянинг муддати чекланмайди. Фақат шахс (фойдаланувчи) исталган вақтда ва ўз хоҳишига кўра давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали Mobil-ID тизимидаги идентификацияни бекор қилиши мумкин.

    Mobil-ID тизими оператори Адлия вазирлигининг «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ҳисобланади. Адлия вазирлиги томонидан жисмоний шахсларни Mobil-ID тизимида идентификациялашни йўлга қўйиш буйича ахборот тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилганлиги маълум қилинади.

    «Қисқа қилиб айтганда, Mobil-ID тизими аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ва аҳолига қулайликлар яратади, давлат хизматларини ривожлантириш соҳасидаги халқаро рейтингларда эса Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

    05.09.2022, 18:11   Изоҳ (0)   13491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар 4,5 гектар ерни 240 минг долларга сотмоқчи бўлгани аниқланди

    05.09.2022, 18:01

    «Бирорта ҳоким ўзида қанча маҳсулот сақлаш қуввати борлигини ҳам, бор маблағларни ишлатишни ҳам билмайди» — президент

    05.09.2022, 17:49

    Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида юз берган портлаш бўйича баёнот берди

    05.09.2022, 17:34

    Шавкат Мирзиёев ички бозор 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига боғланиб қолаётганини танқид қилди

    05.09.2022, 17:33

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея жиноят содир этишда гумон қилинаётган ўзбекистонликлар тўғрисида маълумот алмашади

    05.09.2022, 17:29

    ССВ: Таълим муассасаси ошхонасидаги овқатлар сифати алоҳида комиссия томонидан текширилади

    05.09.2022, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.