Электр нархининг ошиши муносабати билан Буюк Британиядаги ўнта заводдан олтитаси ишини тўхтатиб қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда Bloomberg Британия ишлаб чиқарувчилари федерацияси MakeUK’га таяниб.
Ташкилотга кўра, агар ҳукумат корхоналарни қўллаб-қувватлаш чораларини кўрмаса, ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳозирги пасайиш келажакда янада ёмонлашиши мумкин.
Ҳозирги инқироз корхоналарни жиддий танлов олдига қўяди. Тез орада ёрдам бўлмаса, ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки компанияни бутунлай ёпиш керак бўлади, — дея таъкидлади агентлик MakeUK ҳисоботида.
Ўтган ҳафта Буюк Британиянинг газ ва электр бозорлари бошқармаси уй хўжаликларига электр ва газ учун тўлов чегарасини 80 фоизга оширганини эълон қилди.
Cornwall Insight консалтинг компанияси 2023 йилнинг биринчи чорагида ҳисобларнинг максимал миқдори ўсишда давом этишини ва йил ўртасига келиб йилига 5,34 минг фунт стерлингни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич 1,97 минг фунт стерлинг бўлиб турибди.
Аввалроқ Буюк Британияда электр нархининг ошиши сабабли минглаб паблар ёпилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)