Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистон рупийси бугун бир доллар учун ўртача 80 бирликдан сотилмоқда, бу ҳинд валютаси 26 август кунидан бошлаб 31 пицга (бир рупиянинг юздан бирига) арзонлашганини англатади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Маълумотларга кўра, бу кузатишлар тарихидаги валютанинг минимал қиймати.

Бомбей фонд биржасининг Sensex S&P BSE бенчмарк индекси ҳам пасайди — 966,68 пунктга (1,64 фоиз). Ҳиндистоннинг яна бир фонд индекси NSE Nifty 283,90 пунктга (1,62 фоиз) тушиб кетди.

Валюта конюнктураси АҚШ Федерал резерв тизими сиёсати билан боғлиқ. Унинг раиси Жером Пауелл аввалроқ АҚШ регулятори паст инфляцияни назорат қилиш учун кескин монетар усулларга мурожаат қилиш ниятида эканини эълон қилган эди.

Шу фонда АҚШ доллари индексининг ўсиши ва унинг бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланиши белгиланган.

Аввалроқ рубль, тенге ва юань қадрсизланиши фонида ўзбек сўми мустаҳкамланишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар