Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Шавкат Мирзиёев «Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Президент қарорига кўра:

  • 2022–2023 йилларда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади;
  • Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 2023 йил якунигача Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади ва унинг ҳудудида илмий-маърифий, маданий ва дам олиш ҳамда туризм объектлари фаолияти ташкил қилинади;
  • умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказилади;
  • Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилади;
  • Беруний ҳаёти ва меросини тадқиқ этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;
  • Тошкент шаҳрида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади;
  • 2022–2023 йилларда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолиятига бағишланган бадиий, мултипликацион ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар, кўп қисмли телесериал яратилади ва хорижий мамлакатларда намойиш қилинади;
  • Бадиий академия ва «Ҳунарманд» уюшмаси 2022–2023 йилларда республика бўйлаб Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолиятига бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари ҳамда фотосуратлар кўргазмаларини ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар