25 август куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида «Таскин» деб номланган биринчи болалар хосписи очилди. «Дарё» мазкур хосписдан видеорепортаж тайёрлади.
Унинг асосий вазифаси — касаллиги давосиз ҳолатдаги бемор болаларнинг ҳаётини яхшилаш ва қолган умрининг ҳар бир кунига меҳр-муҳаббат бериш ҳамда ғамхўрлик қилиш.
Хоспис айни дамда 20 нафар беморга мўлжалланган бўлиб, бемор бола ва унинг оила аъзоларига ижтимоий-психологик мадад беради.
Болалар хосписи ходимлар жамоаси Исроил элчихонасининг MASHAV ташкилоти ва «Эзгу амал» жамоат фонди томонидан уюштирилган махсус тренингдан ўтган профессионал ходимлардан тузилган.
Изоҳ (0)