Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида вазир маслаҳатчиси Бобур Раҳимов бошчилигида Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши Сунъий интеллект бўйича миллий стратегияни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида жамоатчилик фикрини ўрганиши кўзда тутилган. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов кенгашининг фахрий раиси ҳисобланади.
Кенгаш доирасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда амалий тажрибалар ўтказиш ва уларни имкон қадар қисқа вақт ичида мамлакат иқтисодиётига татбиқ этиш учун тадқиқотчиларни компаниялар билан бирлаштирадиган ишчи гуруҳлар тузилади.
Кенгаш ишида хусусий сектор, илмий ва эксперт доиралари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари, таниқли жамоат арбоблари ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)