Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд яқинда пойтахт Могадишудаги Ҳаят меҳмонхонасини эгаллаб олиб, 30 кишининг ўлимига сабабчи бўлган «Аш-Шабаб» экстремистик гуруҳига қарши «умумий уруш» эълон қилди.
Давлат раҳбари «Аш-Шабаб» ҳужумидан фуқароларнинг ортиқ азият чекмаслиги ва бошқа қурбонлар бермаслиги учун ҳукумат гуруҳни йўқ қилиш ниятида эканини таъкидлади. У халқдан «Аш-Шабоб»га қарши амалиётларни қўллаб-қувватлашни сўради.
«Ал-Қоида» ташкилотига алоқадор «Аш-Шабаб» жангарилари 19 август куни кечқурун Сомали пойтахти Могадишудаги Ҳаят меҳмонхонасида портлашлар уюштириб, унга бостириб кирган эди. Оқибатда камида 30 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган. Меҳмонхона биносига жиддий зарар етган.
Изоҳ (0)