Грузияда АҚШ билан ҳамкорликда ўтказиладиган Noble Partner-2022 кўпмиллатли ҳарбий машғулотларда 2,4 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этади. Бу ҳақда Грузия Мудофаа вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ушбу машғулотлар Грузияда олтинчи марта ташкил этилмоқда, улар 2015 йилдан бери ўтказиб келинади.
Машғулотларда Япония ва Швеция ҳарбийлари илк бор иштирок этади, дея таъкидлади вазирлик. Улардан ташқари, Грузия ва Америка ҳарбийлари, Болгария, Руминия, Молдова, Греция, Буюк Британия, Туркия, Словакия, Норвегия, Венгрия, Литва, Озарбайжон, Германия, Босния ва Герцеговина, Эстония, Польша, шунингдек, Литва—Польша—Украина кўп миллатли бригадасининг ҳарбий хизматчилари иштирок этади.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, машғулотлардан мақсад «Қора денгиз минтақасида барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлаш учун Грузия, АҚШ, минтақавий ҳамкорлар ва иттифоқчилар ўртасида тайёрлик ва ўзаро мувофиқликни оширишдир».
Машғулотларнинг бошланиш санаси маълум қилинмаган.
Ўтган ҳафта Грузия Мудофаа вазирлиги Германиядан Америка ҳарбий техникаси мамлакатга кела бошлагани, улардан машғулотларда фойдаланилиши ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)