Буюк Британия разведкаси Россиянинг Украинага қарши тўлиқ кўламдаги урушининг ўтган олти ойи якунлари бўйича ўз хулосаларини эълон қилди.
Разведкачилар маълум қилишича, 2014 йилдан буён Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Украинадаги таъсирини кучайтириш ва мамлакатнинг суверен ишларига аралашиш учун ҳарбий куч ва «мажбурий» дипломатия уйғунлигидан фойдаланишга ҳаракат қилган.
Роппа-роса олти ой аввал Россия ҳокимиятни ағдариб, ҳудудларнинг катта қисмини босиб олиш учун Украинага қарши тўлиқ кўламда уруш бошлаган, аммо апрелга келиб, Кремлдагилар буни амалга ошириб бўлмаслигини тушунган ва шу сабабли шарқ ва жанубдаги «камтарроқ»нишонларга қайтган, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, Россиянинг Донбассдаги ҳужумлари минимал равишда силжимоқда ва улар Украина Қуролли кучларининг йирик қарши ҳужумини кутмоқда, тезкор муносабатда эса истилочилар армиясида ўқ-дорилар, транспорт воситалари ва шахсий таркиб бўйича етишмовчиликлар кузатилмоқда.
«Россия Қуролли кучларининг кўпчилик қисмларида маънавий руҳ яхши эмас, армия сезиларли равишда деградация қилган. Путиннинг дипломатик таъсири камайган, унинг узоқ муддатли иқтисодий истиқболлари эса қайғули. Олти ой ўтди, Россиянинг уруши эса қиммат ва стратегик зарарли бўлиб чиқди», — дея хулоса қилинади маълумотда.
Мавзуга доир:
- Британия разведкачи самолёти Россия чегарасини бузиб кирди, унга қарши қирувчи самолёт сафарбар қилинди
- АҚШ Марказий разведкаси урушда 15 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди
- Буюк Британия разведкаси: Россия февраль ойида Украина чегарасидаги ҳарбий кучларининг учдан бир қисмини йўқотган
Изоҳ (0)