• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Бейонсе, Клуни, Роналду: эгизак фарзанд тарбиялаётган машҳур ота-оналар (фото)

    Бола ҳар доим ота-оналар учун катта қувончдир — эгизаклар эса икки марта кўпроқ бахтдир. Қуйида Голливуд актёрлари, қўшиқчилари ва аристократларидан қайси бири бир вақтнинг ўзида камида иккита меросхўр етиштириш бахтига муяссар бўлгани ҳақида маълумот берамиз.

    Жорж ва Амаль Клуни

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизаклари қачон туғилган: 2017 йил 6 июнь

    2017 йилнинг июль ойида Голливуднинг бетакрор жуфтлиги, актёр Жорж Клуни ва унинг рафиқаси, халқаро ҳуқуқшунос Амаль ҳам эгизакларнинг бахтли ота-онасига айланишди. Александр ва Элла туғилганда Клуни 56, Амаль эса 39 ёшда эди.

    Уларнинг таъкидлашича, иккаласи ҳам ота-она ролидан ҳақиқий завқ олишади: Жорж чақалоқларнинг тагликларини алмаштиришдан қочмайди, рафиқаси эса карьерасини ҳам, оналикни ҳам мукаммал уйғунлаштира олади.

    Бейонсе ва Jay Z

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2017 йил 12 июнь

    2017 йил февралда қўшиқчи Бейонсе ва унинг турмуш ўртоғи, продюсер Jay Z нинг яқинда эгизакларнинг ота-онаси бўлишлари ҳақидаги хабари чиндан ҳам мисли кўрилмаган шов-шувга сабаб бўлди ва глобал тармоқни портлатиб юборди. Атиги 11 соат ичида қўшиқчининг ҳомиладорлиги ҳақидаги Instagram’даги пости ижтимоий тармоқ тарихидаги рекорд даражадаги 8 миллион лайк тўплади.

    Бироқ хонанда ўзининг севимли «Она Ер» образидаги янги туғилган чақалоқларини обуначиларга кўрсатган фотосурати ҳам ундан кам машҳур бўлмади. Юлдузли ота-оналар эгизаклар учун биринчи қизи Блю Айвига ўхшаш ноодатий исм танлади — Румий ва Сер, улар илгари АҚШ Савдо палатасида исмларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказган.

    Энрике Иглесиас ва Анна Курникова

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2017 йил 16 декабрь

    Уч йил олдин, 2000 йилларнинг машҳур жуфтлиги Энрике Иглесиас ва Анна Курникова фарзандли бўлишганини маълум қилишди. Юлдузли ота-оналар ўзларининг Instagram аккаунтларида эълон қилган янгилик ҳамма учун мутлақо ажабланарли бўлди: ахир, ҳеч ким нафақат эгизакларнинг туғилган санасини, балки Аннанинг ҳомиладорлигини ҳам билмас эди. Маълум бўлишича, ҳатто юлдузлар ҳам ўзларининг шахсий ҳаётини сир сақлаши мумкин.

    Анжелина Жоли ва Бред Питт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2008 йил 12 июль

    Шубҳасиз, Жоли ва Бреднинг эгизаклари сайёрадаги энг машҳурларидир. Айниқса, таниқли эр-хотиннинг ажралиши фонида. Айтганча, Франциянинг Ницца шаҳрида туғилган Нокс Леон ва Вивен Марчелине нафақат энг машҳур ота-онанинг фарзанди, балки энг катта гонорар олган болалар ҳам: уларнинг янги туғилган чақалоқлигидаги фотосуратлари 14 миллион долларга Hello ва People журналларига сотилиб,  жаҳон рекордини ўрнатган. Кўринишидан, актёрлар болаларини туғилганданоқ яхши ишлар қилишга ўргатишга қарор қилишган: пулларнинг ҳаммаси хайрияга ўтказилади.

    Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2017 йил 8 июнь

    Ҳозирда португалиялик футболчи тўрт нафар фарзандни тарбияламоқда, улардан учтаси суррогат она туфайли дунёга келган, жумладан, 2017 йилнинг июнь ойи бошида туғилган эгизаклар Эва ва Матеу ҳам. Бироқ футболчи болаларини биринчи марта бир неча ҳафтадан сўнг кўрган: ўша пайтда Криштиану бутун ойни Россияда Конфедерациялар кубогида ўтказади. Бироқ оталик туйғуси спорт амбицияларини енгди: ҳужумчи болаларининг олдига қайтиш учун учинчи ўйинда қатнашишдан бош тортади.

    Жулиа Робертс ва Даниэль Модер

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2004 йил 28 ноябрь

    Робертс 36 ёшида эгизаклари — қизи Ҳазел ва ўғли Финнеасни дунёга келтирди, кейин болаларни тарбиялаш учун жами беш йил давомида актрисалик фаолиятини тўхтатди. Бироқ ҳозир ҳам болалари анча катта бўлган бўлса-да, унинг фильмдаги роллари эпизодик бўлиб, бу фарзандлари трабиясидан узоқлашишни талаб қилмайди. Шундай қилиб, Жулиа унинг учун оила ҳар доим биринчи ўринда туришини тинимсиз исботлашда давом этмоқда.

    Женнифер Лопес ва Марк Энтони

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2008 йил 22 февраль

    Бу жуфтликнинг тарихи тақдирнинг кутилмаган бурилишлари ва фожиали оқибатларга тўла. Кўп йиллар давомида улар ҳатто ЭКУ ёрдамида ҳам фарзандли бўла олмадилар ва энг яхши шифокорлар ҳам бу борада ёрдам беролмади. Бироқ тақдир Лопеснинг қатъиятлилиги туфайли уни мукофотлади — эр-хотин ҳозир 14 ёшда бўлган Макс ва Эмманинг ота-онаси бўлди. Ҳозир эса Женнифер ва Марк ажрашган, аммо дўстона муносабатларни сақлаб қолиб, фарзандларини биргаликда тарбияламоқда.

    Марайя Керри ва Ник Каннон

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2011 йил 30 апрель

    Ҳозирда собиқ жуфтлик эгизакларнинг ота-онаси бўлиш бахтига сазовор бўлди – қизи  Монро ва ўғли Мароканно. Хонанданинг ҳомиладорлиги жуда оғир кечади ва кўплаб интервьюларида у яна буни бошдан кечиришга тайёр эмаслигини бир неча бор айтиб ўтган. Инсайдерларнинг сўзларига кўра, ажралиш сабабларидан бири унинг яна она бўлишни истамаслиги эди.

    Зои Салдана ва Марко Перего

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларнинг эгизак фарзандлари қачон туғилган: 2014 йил 27 ноябрь

    Атиги уч ойлик муносабатлардан сўнг, жуфтлик ўзларини ота-она ролида синаб кўришга қарор қилишди. Ҳозирча актриса ва рассом учун ҳаммаси яхши кетмоқда: 2017 йил февраль ойида улар яна фарзандли бўлишди.

    24.08.2022, 16:32   Изоҳ (0)   16326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Мадина санъаткор ҳамкасбига турмушга чиқаётганини маълум қилди (видео)

    24.08.2022, 14:22

    Суратга олиш майдончасидан ташқарида бир-бирини кўрарга кўзи бўлмаган актёр ва актрисалар (фото)

    24.08.2022, 13:51

    «Ҳовли» турк сериали юлдузи Демет Эвгар илк марта она бўлди (фото)

    24.08.2022, 12:50

    Instagram: Рафиқасига сюрприз тайёрлаган Илҳом Фармонов, ижодга қайтган Шаҳло Аҳмедова, очиқ кийимини танқид қилганларга Лоланинг жавоби

    23.08.2022, 22:36

    Неслиҳан Атагул 30 ёшда: машҳур турк сериали — «Севги изтироби» юлдузи ҳақида 11 та қизиқарли факт

    23.08.2022, 21:30

    Рустам Саъдиев «Барон-2»да нима сабабдан Улуғбек Қодиров роль ўйнамагани, суратга олишда қайси масалаларда қийналгани ва фильмдаги кесилган саҳналар ҳақида (видео)...

    23.08.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    “Ўз касбига хиёнат кескин қораланади” — Миграция агентлиги Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ кадрларни янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.