Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—июль ойларида корхоналар томонидан 293 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасидан маълум бўлди.
Жорий йилда саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 2021 йилнинг январь—июнь ойига нисбатан 105,5 фоизни ташкил этди.
Йил бошидан бери аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг тақсимланиши, йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Навоий вилоятида анча юқори бўлиб қолмоқда — 47 млн сўм.
Январь—июнь ойларида бу кўрсаткич 40 млн сўм бўлган бўлса, 2022 йилнинг илк беш ойида 33 млн сўм эди. Вилоятда ўсиш барқарор равишда содир бўлмоқда.
Тошкент шаҳри бу борада 19,4 млн сўм кўрсаткич билан иккинчи бўлган бўлса, Тошкент вилояти учинчи ўринни эгаллади — 17,4 млн сўм.
Ўзбекистон бўйича аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача кўрсаткичи 8,3 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Бу борада энг паст кўрсаткич Сурхондарёга тегишли бўлиб қолмоқда — 1,3 млн сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги беш йилда тадбиркорлар фаолияти баҳоланган эди.
Изоҳ (0)