Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 17 ёшли йигит фуқароларнинг банк карталаридан фирибгарлик йўли орқали пул ечиб олгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.
Хабарга кўра, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро А.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Telegram мессенжери орқали «Texnomart акция» номли профил эгаси Samsung А-72 телефон аппаратини ютиб олдингиз деб, фирибгарлик йўли билан банк картасида бўлган жами 1,5 миллион сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида А.Ю. исмли фуқаронинг банк картасидан фирибгарлик йўли билан пулларни ечиб олган шахс Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, вояга етмаган — 2005 йилда туғилган С.У экани аниқланди.
Суриштирув ишлари давомида С.У. исмли шахс бундан ташқари яна 27 нафар фуқаронинг банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштириб олгани маълум бўлди. Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Изоҳ (0)