Тошкент метрополитенининг «Буюк ипак йўли» бекати рельсларига сув тўплангани юзасидан расмий маълумот берилди.
«Айни кунларда ‘Тошиссиққуввати’ ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, ‘Буюк ипак йўли’ метро бекатининг юқори қисмидан ўтган иссиқлик қувурларига синов тариқасида сув юборилиши натижасида диаметри 400 лик бўлган қувур ишдан чиқиб, ‘Буюк ипак йўли’ бекатига сув сизиб ўтган.
Айни вақтда қувурларда сув тўхтатилган ва масъул ходимлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда», – дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)