• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Нафақат машҳурлик, балки қариндошлик ришталари билан ҳам боғланган жаҳон юлдузлари (фото)

    Машҳурлар ўз ҳаётларининг тафсилотларини бажонидил баҳам кўришларига қарамай, баъзи жиҳатларини яширади. Мисол учун, улар оила ва яқинлар ҳақида гапиришга шошилмайди. Шу сабабли баъзи юлдузларнинг муносабатлари ҳақида тасодифий пайдо бўладиган фактлар кўпинча мухлисларнинг ажабланишига сабаб бўлади. AdMe нашри машҳур шахсларнинг таржимаи ҳолини ўрганиб чиқиб, уларнинг кўпчилигини оилавий ришталар боғлашини аниқлади.

    Анжелина Жоли ва Жаклин Биссет

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Голливуд юлдузи Анжелина Жолининг машҳур чўқинтирган онаси бор — бу британиялик актриса Жаклин Биссет. У Труффонинг «Америка кечаси» (1973), «Тубсизлик» (1977) ва бошқа кўплаб фильмлардаги роллари билан танилган. Биссет Жолининг онаси Маршелин Бертранднинг яқин дугонаси эди. Шунинг учун Анжининг чўқинтирган онаси бўлиш шарафига айнан у муваффақ бўлганлиги ажабланарли эмас. Айтганча, Жаклин Жоли билан «Жаноб ва Смит хоним» (2005) фильмида рол ўйнаган. Аммо унинг иштирокидаги саҳналар лентанинг охирги версиясига киритилмаган.

    Гленн Клоуз ва Брук Шилдс

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўплаб мукофот соҳиблари Гленн Клоуз ва Брук Шилдс узоқ қариндошлардир. Гленннинг бобоси Чарльз Артур Мур ва Брукнинг бувиси Мери Элси Мур ака-сингил.

    Кортни Кокс ва Мэттью Перри

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Америкалик телевидение юлдузлари Кортни Кокс ва Мэттью Перри шунчаки дўст эмас, балки амакиваччалардир. Бундай хулосага MyHeritage генеалогик сайти тадқиқотчилари келди.

    Мелисса Маккарти ва Марк Уолберг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Томошабинларга «Айғоқчи» фильмидаги роли билан таниш бўлган Мелисса Маккарти ва икки карра «Оскар» мукофотига номзод Марк Уолберг ўзига хос муносабатларга эга: актрисанинг амакиваччаси ҳамкасбининг акаси билан турмуш қурган.

    Розанна Аркетт ва Патрисия Аркетт

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Розанна ва Патрисия Аркетт нафақат битта фамилия, балки қариндошлик билан ҳам боғланганлигини кўпчилик билмайди. Актриса опа-сингиллар катта актёрлик оиласининг вакиллари. Уларнинг оиласида қолган учта фарзанд ҳам ўз ҳаётини кино билан боғлаган, аммо улар орасидан опа-сингиллар Розанна ва Патрисия машҳурликка эришди.

    Жейсон Судейкис ва Жорж Вендт

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Томошабинланинг севимли юлдузи Жейсон Судейкис унинг оиласидаги ягона юлдуз эмас. Жейсоннинг амакиси америкалик комедиячи ва кино актёри Жорж Вентдир.

    Уоррен Битти ва Ширли Маклейн

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Бонни ва Клайд» ва «Багси» фильмларидаги роллари билан танилган Уоррен Битти актриса Ширли Маклейннинг укаси. Уларнинг иккиси ҳам Америка кино академиясининг фахрий мукофотига сазовор бўлиб, касбда юксак чўққиларни забт этган.

    Даён Уорвик ва Уитни Хьюстон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мухлислар томонидан севиб тингланадиган «I Wилл Алwайс Лове Ёу» таронаси муаллифи Уитни Хьюстон оиласида ҳаётини мусиқага бағишлаган ягона одам бўлмаган. Унинг онаси Эмили Хьюстон ўзининг Сисси тахаллуси билан машҳур бўлган ва ҳатто иккита «Гремми» мукофотини қўлга киритган. Уитнининг амакиваччаси эса поп юлдузи Даён Уорвик бўлиб, у фаолиятида 6 та «Гремми» ҳайкалчасини олишга муваффақ бўлган.

    Маколей Калкин ва Майкл Жексон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Уйда ёлғиз» комедиясининг юлдузи ва эстрада қироли «Black ор White» клипининг суратга олиш майдонида учрашди ва тезда тил топишиб кетди. 22 ёш фарққа қарамай, улар ўртасида мустаҳкам дўстлик пайдо бўлди ва Маколей Жексоннинг қизи Периснинг чўқинтирган отасига айланди. Актёр ҳозирги кунгача ўз қизи билан алоқада бўлиб, унинг ҳаётида фаол иштирок этади.

    Бенедикт Камбербатч ва малика Диана

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Маълум бўлишича, машҳур Шерлок ва малика Диана узоқ қариндошлар экан. Ажабланарлиси шундаки, уларнинг умумий аждоди Уильям Чалонер.

    Дэвид ҳамда Виктория Бекҳэм ва Элтон Жон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Элтон Жоннинг кўплаб машҳур дўстлари бор. Улар орасида Бекҳэм билан оилавий муносабатлар анча мустаҳкамланган. Элтон унинг катта ўғиллари Бруклин ва Ромеонинг чўқинтирган отаси ҳисобланади.

    Мавзуга доир:

    • Актёрларга оламшумул шуҳрат келтирса-да, оз миқдордаги гонорар эвазига суратга олинган машҳур фильм ҳамда сериаллар (фото)
    • Фото: Олий маълумотга эга бўлмай ҳам улкан муваффақиятга эришган машҳурлар
    • Тақдир синови: турмуш ўртоғи томонидан хиёнатга учраган Голливуднинг машҳур аёллари (фото)

    22.08.2022, 18:31   Изоҳ (0)   20915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қироличам», «Онам, касалман деманг» ва ижоддаги сукунатдан сўнг мухлислар эътиборига ҳавола этилган бошқа хит қўшиқлар (видео)

    22.08.2022, 16:18

    Зокир Очилдиев «Ҳандалак»нинг бўлиниб кетгани ҳақидаги миш-мишларга жавоби, тўйларда ҳазили сабаб жанжалларга дуч келиши ва қандай инсонларнинг тўйига бормаслиги ҳ...

    22.08.2022, 14:31

    «Сохта Дилноза Кубаевалар кўпайиб кетди» — Дилноза Кубаева фирибгарлардан безор бўлгани ва тўйларда хонандалик ҳам қилмоқчилиги ҳақида (фото, видео)

    22.08.2022, 12:38

    ГИ парҳези: Иордания қироличаси Рания ал-Абдулла 45 ёшдан кейин рациондан чиқариб ташлаган маҳсулотлар

    22.08.2022, 10:50

    Instagram: Эридан пул олмайдиган Асал Абдуллаева, Шаҳноза Отабоевага аталган сюрприз, Паризоданинг телефони топилдими?

    21.08.2022, 22:16

    «Қизимнинг Азамат Аҳроровга турмушга чиқмоқчи бўлгани пиар эмасди». Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси қизи у билан гаплашмай қўйишига сабаб бўлган воқеа ҳақида (видео)...

    21.08.2022, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.