• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қизимнинг Азамат Аҳроровга турмушга чиқмоқчи бўлгани пиар эмасди». Шаҳзода Муҳаммедованинг онаси қизи у билан гаплашмай қўйишига сабаб бўлган воқеа ҳақида (видео)

    Актриса Гулмира Муҳаммедова «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида санъатга нима сабабдан қайтгани, кино оламида уни нима қониқтирмаслиги, қизининг тарбиясида қаттиқ тургани, уни танқид қилгани, Азамат Аҳроров Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, қизи билан бу масалада келишолмай бир муддат гаплашмагани, куёви қизига пули учун уйлангани ҳақидаги миш-мишларга жавоби, вақти келиб Шаҳзода Муҳаммедова санъатни тарк этишини айтса, бунга муносабати ҳақида гапирди.

    Гулмира Муҳаммедова нима сабабдан санъатга қайтгани ҳақида

    Фото: Instagram /@gulmira_muxamedova

    Фото: Instagram /@gulmira_muxamedova

    «Мен 15 йилдан буён кино соҳасида ишлайман, продюсерлик соҳасида ҳам фаолият юритиб, бир нечта фильмларда ва клипларда эпизодик ролларда иштирок этганман. Ҳозирги кунда эса бош ролларни ҳам ижро этяпман. Ижодимда пандемия даврида, қизимни турмушга берган вақтимда икки йил танаффус қилдим. Қизимни Москвага турмушга берганимдан кейин мен кино соҳасидаги фаолиятимга қайтмайман деб ўйлагандим. Тадбиркорлик ишларимни ҳаммасини бошидан бошлаётган эдим. Бу пешонага ёзилган экан, тўғрисини айтсам, бу нарса менинг тушимда аён бўлди.

    Фото: Instagram /@gulmira_muxamedova

    Фото: Instagram /@gulmira_muxamedova

    Тушимда сен санъатнинг одамисан, деб уйғотишар эди, нимага бунақа бўляпти, деб ҳайрон бўлардим. Бу тушимни қайта-қайта кўраверардим, лекин мен бунга бўйин эгмасдим ва инкор этардим. Энди бўлди, кеч бўлди, давр ўтди, 50 ёшга кирдик деганман, бу соҳани ўйламаганман, қайтиб кириш ниятим ҳам бўлмаган. Бироқ пешонага ёзилганидан ҳеч ким қочиб қутулмас экан. Агар сиз санъатга керак бўлсангиз, санъат сизни чақириб олар экан», — дейди актриса.

    Актрисани кино оламида нима қониқтирмайди?

    Фото: Instagram /@gulmira_muxamedova

    Фото: Instagram /@gulmira_muxamedova

    «Мен шунақа режиссёрларни кўрганман, Шаҳзодани илк бор кинога олиб кирган йилларда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ‘Тундан тонггача’ фильмида актёр, актрисани ҳолатга киргизиш учун яхши дарс бера олган. Кўзлари билан тушунтириб, ҳолатга киргизиб, кейин суратга олиш ишларини бошлар эди. Ҳозирги кўплаб ёш режиссёрлар эса шунақа ўйнайсиз деб тушунтириб беради, бўлди, ўзингиз рол ўйнаб беришингиз керак. Барибир актрисани ҳолатга киргизишдан олдин режиссёрнинг ўзи ўша ролни ўйнаб бериши керак деб биламан», — дейди Гулмира Муҳаммедова.

    Гулмира Муҳаммедова қизининг тарбиясида қаттиқ тургани, қизи у билан ишлашни истамаган пайтлари ҳақида

    «Кўп актрисаларни кузатяпмиз, юлдузлик касаллигига учраб қоляпти. Бу синовли ўтиш давридан ўтолмай қолаётганлари ҳам бор. Худди шу масалада мен Шаҳзодага қаттиқ турганман. Майли, мени ёмон кўрсанг ҳам, оёғинг ердан узилмасин, қоқилмаслик учун сени танқид қиладиган инсон бўлиб қоламан дер эдим. Саҳна ортида барибир урушиб турадиган продюсер бўлади. Саҳнага чиққанида қаерда хато қилаётган ёки хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлаётган бўлса, концерт бўладими ёки бошқа суратга олиш жараёнлари бўладими, дарров саҳна ортига ўтиб, мана шу ерларида хато қилаётганини, қайтиб шуни такрорламаслиги кераклигини айтар эдим.

    Фото: Instagram /@shaxzoda__muxammedova

    Фото: Instagram /@shaxzoda__muxammedova

    Такрорласа, қаттиқ уришар эдим, чунки ҳар битта нарсани, журналистикани, телебошловчиликни, актрисаликни ҳам ўзининг этика, эстетикаси бор. Бирпасда ўтлаб кетиш керак эмас, меъёрни билиш, ундан чиқиб кетмаслик керак. Мен шу нарсага қаттиқ турганман, майли, вақти келса менинг танқидчилигимдан безор бўлгандир, менсиз ишлашни хоҳлаб қолган пайтлари ҳам, менинг қўлимдан чиқиб кетишни истаган вақтлари ҳам кўп бўлди. Мен қўйиб юбориб ҳам кўрдим, лекин айланиб қайтиб келди», — дейди актриса.

    Актриса бир муддат Азамат Аҳроров сабаб қизи билан гаплашмай қўйгани, куёви Марат билан гаплашиш учун Москвага боргани ҳақида

    «Бу пиар эмас эди, Азамат Аҳроров ҳақиқатан ҳам Шаҳзоданинг қўлини сўраган эди. Очиғини айтаман, мен бу масалага бошидан йўқ деб туриб олганман, ҳаттоки Шаҳзода билан қарама-қарши бўлиб, анча вақт гаплашмаганмиз. Ўғлим ҳам, мен ҳам норози бўлганмиз, фақат қайнонам, ҳожи она Шаҳзодага ён босган. Уни бўйнимга оламан, чунки онанинг дуосисиз сен турмуш қура олармикансан, деганман. Мени норози қилиб, бу бола билан турмуш қура олмайсан, турмуш қурганинг билан узоққа бора олмайсан, дедим.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    У сенинг инсонинг эмас, деб айтганман. Онанинг юраги ҳис қилади, ичидан билади, мен ҳам Шаҳзоданинг инсони ким эканини сезганман. Куёвим Маратжондан таклиф бўлганда, аввалига тўгри, йўқ деганман, кейин Москвага бориб, яхшилаб гаплашганман. Унинг гап-сўзини олганимдан кейин Шаҳзодага мана шу сенинг инсонинг, деганман. Шу инсон сени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, санъатингга нуқта қўймайди, буни тушунади, сабаби у барибир замонавий, тушунадиган инсон деганман, хуллас, бир кўришда куёвим билан гап-сўзимиз бир-бирига тўғри келган», — дейди Гулмира Муҳаммедова.

    Гулмира Муҳаммедованинг куёви Шаҳзода Муҳаммедовага бойлиги учун уйланганми?

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Очиғини айтаман, куёвим Шаҳзоданинг пули учун уйланган деган фикрга қўшила олмайман. Куёвим ўзига яраша пули, бизнеси, қобилияти бор инсон, шунинг учун ҳам куёв сифатида танлаганман. Шаҳзода ҳам бошидан мен ўзимдан кучли, ақлли инсон билан турмуш қураман, деган, менда ҳам шу фикр бўлган. Энди шунақа ўтиш даври бўлди, Москвани ташлаб, Ўзбекистонга келган инсонни қўллаб-қувватлаш керак эди, албатта, қўлладик. Ҳамма бизнесимни куёвимга бериб, мард бўлиб, ўйиндан чиқиб кетдим. Қизимни бердимми, қизимга қўшиб унинг ҳамма бизнесини ҳам бердим. Мен 50 ёшга кирганимда ҳаммасини бошидан бошлай олишимга ишондим», — дейди актриса.

    Вақти келиб Шаҳзода Муҳаммедова санъатни тарк этаман деса, бунга актриса қандай муносабат билдиради?

    Фото: Instagram/ @shaxzoda__muxammedova

    Фото: Instagram/ @shaxzoda__muxammedova

    «У менга турмуш ўртоғим йўқ деяпти, санъатни тарк этаман деса, майли, дейман, оила бу муқаддас нарса ва ўртада фарзанд бор. Шу турмуш ўртоғига ёқмаяптими, нуқта қўйилиши керак бўлса, қўйилади. Бева бўлиш осон эмас, уни чидаганга чиқарган. Кўчада юришнинг ўзи осон эмас, унинг учун ўзингизга ишонган бўлишингиз керак. Ҳозир ёшим 50 га чиққан бўлса ҳам, ортимдан пичоқ урадиган инсонлар ҳам топиляпти, биринчи бўлиб ўз инсонларим шу ишни қиляпти. Мевали дарахтга тош отилади, деб бекорга айтишмаган. Бир пайтлар ўша инсонлар йиқилса, турғизиб қўйганман, вақти келса синса, синган жойини тузатганман. Кутилмаган вақтда энг яқин инсонлар ўзини сизга рақиб деб билар экан. Буни ҳаётдаги тажрибамдан келиб чиқиб гапиряпман», — дейди Гулмира Муҳаммедова.

    Шаҳзода онасидан миннатдорми?

    Фото: Instagram /@shaxzoda__muxammedova

    Фото: Instagram /@shaxzoda__muxammedova

    «У ҳозир мендан миннатдор эмас, чунки ҳали юлдузлик осмонида учиб юрибди. У ҳозир тан олмайди буни. У қачонки онасининг қадамларига зор бўлса, тан олади бу нарсани», — дейди Гулмира Муҳаммедова.

    21.08.2022, 17:52   Изоҳ (0)   66073
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуднинг 700 минг доллар гонораридан воз кечган, Азиз Раметовнинг севгисини рад этган, съёмка жараёнида бир ўлимдан қолган Ситора Фармонова 38 ёшда (фото)

    21.08.2022, 13:55

    Кўплаб фильмларда бирга рол ижро этиб, томошабинлар қалбидан жой эгаллаган актёрлар жуфтликлари (фото)

    20.08.2022, 19:48

    20 мингдан 250 минг долларгача — Голливуд юлдузларининг энг қиммат ва замонавий сумкалари (фото)

    20.08.2022, 11:47

    Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Муқаддас Холиқова, фонограмма «уялтириб қўйган» Ботир Қодиров, «касбини ўзгартирган» Муқаддас Саъдуллаева

    19.08.2022, 22:06

    «Барон-2. Соғинч». Рустам Саъдиевнинг соғлиғини йўқотишига сабаб бўлган фильмнинг ёпиқ тақдимотидан репортаж (фото ва видео)

    19.08.2022, 20:11

    Dili.me, Liil Xurramov, Азода ва ўзини хонандаликда синаб кўраётган бошқа блогерлар (видео)

    19.08.2022, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юз терисининг қаришига олиб келадиган тонгги одатлар

    Гўзаллик | 26 июн, 09:38

    Ўзбекистонда биогаздан метан ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

    Ўзбекистон | 26 июн, 09:27

    FIFA ва УЕФА Россия терма жамоаси ҳамда клублари учун қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин

    Спорт | 26 июн, 09:22

    Зеленский: “Россиянинг барча ҳарбий жиноятчилари суд олдида жавоб беради”

    Дунё | 26 июн, 08:52

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.