Фарғона вилояти Боғдод туманида хонадонида тақиқланган модда сақлаган шахс аниқланди.
2022 йилнинг 12 август куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Шўроқер» маҳалла ҳудудида яшовчи Д.V.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада унинг ҳовлисида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)