Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманидаги поликлиника биноси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

2019 йилда қурилган икки қаватдан иборат поликлиника 31 та хонага эга.

Ер участкасининг умумий майдони — 0,04 гектар. Бинонинг майдони — 941 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.

Аукционга қўйилган поликлиниканинг бошланғич баҳоси — 4,8 млрд сўм. Аризалар 5 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Аввалроқ Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан қарийб 7 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар