Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими пора билан қўлга тушди
Сурхондарёда Халқ таълим бўлими ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, 3 август куни ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қизириқ туман бўлими тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.
Унда Қизириқ туман ХТБ эксплуатация бўлими ходими Ҳ.А. тумандаги умумтаълим мактабининг фаолиятига аралашмаслик ва текширмаслик важи билан мактаб директоридан 500 долларни пора сифатида олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда Ҳ.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси пора билан қўлга тушди
- Сурхондарёда фуқарони мактаб интернатига директор этиб тайинлаш эвазига 5 минг доллар олган ХТБ ходими ушланди