Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ тизмасига сайр қилиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиш оқибатида қайтиб тушолмаган фуқароларга ёрдам берилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 16 август тахминан соат 13:50 да фуқаро Д.Г Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилиб, 15 август куни Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ тизмасига сайр қилиш мақсадида 5 нафар набиралари билан боргани ва йўлдан адашиб қайтиб тушмаганини маълум қилиб, ёрдам сўраган.
Хабарга асосан зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Чимён отрядининг алпинист қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан аҳоли пунктидан 15 километр узоқликда бўлган Мозорсой ва Тешиктош тоғлари ҳудуди бўйлаб олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 16 август соат 18:20 да фуқаролар топилган.
Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб, тоғ чўққисидан олиб тушилган. Фуқароларнинг соғлиғи яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)