Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олди ва учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган эди. Абадия Trade хусусий корхонаси олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузган ҳолда ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ва барча юк аравачалари олиб кетганди.
Uzbekistan Airports бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачалари Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлган.
Қайд этилишича, айни пайтда Тошкент аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади.
Изоҳ (0)