Ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Чилонзор туманида бир вақтнинг ўзида 18 та автомобиль урилгани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 16 август куни соат 17:45 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси (кўприк усти)да бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган бир қанча транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)