Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазир Нарендра Модини ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Қутловларда, жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистон–Ҳиндистон стратегик шериклиги барча устувор соҳаларда изчил кенгайиб бораётгани қайд этилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлик келгусида ҳам дўст халқлар манфаатлари йўлида тараққий этиб боришига ишонч билдирилган.
Давлат раҳбари Ҳиндистон халқига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилади.
Шавкат Мирзиёев аввалроқ Покистон президенти ва бош вазирини мамлакат мустақиллиги куни билан табриклаганди.
Изоҳ (0)