Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокимлиги Кўкдала тумани ҳокимлиги тарқатган ахборотни рад этди.
Футбол эмоцияларга бой спорт тури ҳисобланади. Шу сабабли катта футбол ва маҳаллий футбол баҳсларида турли тортишувлар юзага чиқиши тез-тез учраб туради. Албатта, бу жараёнлар спорт маданиятига хос тарзда бўлиши лозим. Агар спорт этикасидан чиқиб кетса, бу ҳолат ҳар қанақасига мавжуд қонун талабларига кўра жазоланиши керак.Қамаши тумани ҳокимлиги урғу бераётган айрим манбалар бу — Кўкдала тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. Ҳокимлик бир кун аввал туманда бўлиб ўтган ҳоким кубогида содир бўлган тўполон ҳақида расмий маълумот бериб, унда биринчи видеодаги ҳолат Қамаши туманида бўлиб ўтган ДХХ кубогида содир бўлганини ёзди. Аммо кўп ўтмай, мазкур маълумот таҳрирланиб, айнан шу қисм олиб ташланди.Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қамаши туманидаги футбол баҳсида содир бўлган муштлашув жараёни акс этган видеолавҳалар эълон қилинди. Айрим манбаларда бу ҳолатнинг ДХХ кубоги мусобақасида бўлгани тўғрисида асосланмаган хабарлар ҳам тарқалди», — дейилади Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабатида.
Қамашидаги ҳолат 2022 йил 10 апрель куни «Баландчайла» маҳалласида ўтказилган хотира турнирида юзага келган. Унда Қамаши туманидаги 6 та маҳалла жамоаси мусобақада баҳс олиб борган.Қамаши тумани ҳокимлигининг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.Мусобақанинг ярим финалида «Қоратепа» ва « Жонбўзсой» маҳалласи жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқарган ҳакам ва футболчилар ўртасида келишмовчилик юзаган келган.
Бу ҳолатга маҳаллий томошабинлар аралашуви ўзаро муштлашувга сабаб бўлган. Шу куннинг ўзида маҳаллий аҳоли ва футболчилар ўзаро муросага келиб, ярашиб олган», — дейди Қамаши туман спорт бўлими раҳбари Улуғбек Шарипов.
Изоҳ (0)