Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани халқ таълим бўлими мудири ҳудуддаги мактаблардан бирининг директорини ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, А.Б. исмли мудир 65-умумтаълим мактаби директори Н.Х.ни ҳақорат қилгани билан боғлиқ тарқалган аудиоёзув туман прокуратураси ва халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ҳамкорлигида ўрганилган.

Ўрганишда бўлим мудири А.Б. мактаб директори Н.Х.ни унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятдаги мавжуд одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмагани учун турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат) билан иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 12 августдаги қарорига кўра, А.Б. юқоридаги ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар