Telegram’даги «Экологуз» канали жамоадаги бир қанча ходимларининг Давлат экология қўмитаси Telegram-каналига кириши чеклангани, қўмита ходимларни блоклагани ҳақида хабар қилди. Экоқўмита матбуот хизмати ҳолат бўйича тушунтириш билан чиқди.
«Экологуз» жамоаси раҳбари Наргиза Қосимова «Дарё» мухбири билан суҳбатда 2 нафар ходимнинг каналга кириши чекланганини айтиб, бу ҳолат нега юз берганини тушунмаслигини билдирди.
Маълумот учун, куни кеча, 13 август куни юқоридаги «Экологуз» жамоаси Давлат экология қўмитаси раҳбари Нарзулло Обломуродов бир вақтнинг ўзида 4-5 та машинадан фойдаланиши ҳақидаги хабарлар бўйича пост эълон қилиб, унда:
Шу машиналарнинг ҳеч бўлмаса биттасининг пулига мусодара қилинган ҳайвон ва қушлар учун реабилитация маркази қурилса, қолганларини сотиб, чўлда юрганда эҳтиёт қисмлари тушиб қоладиган машиналар ўрнига экоинспекторларга автоулов ёки бир-биридан ижарага олиниб ишлатиладиган фотоқопқонлар, спутник рациялар олинса бўлармиди?, — дея ёзган эди.
Ҳа, негадир шунга тўғри келяпти. Шу пайтгача блокланмаган эдик. Бу ҳолат техник хатоликми ёки атайин қилинганми, ҳали билолмадик.Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати эса қўмитанинг расмий Telegram-канали ҳеч ким учун блокланмаганини маълум қилди. Қайд этилишича, техник сабабларга кўра носозлик юзага келган.Шу пайтгача бундай ҳолат содир бўлмаган. Каналимизга келиб тушаётган мурожаатларга қўмита ва унинг вилоят бошқармалари муносабат бериб, муаммоларни бартараф этиб келган.
Балки техник хатоликдир. Аммо мана шу хатолик айнан кечаги воқеаларга тўғри келиши — ажабланарли.
Ҳозирги вақтда ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.Шу муносабат билан, фойдаланувчиларимиздан техник носозликлар бартараф этилгунга қадар текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни илтимос қиламиз, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)