Тошкент вилоятининг Қибрай туманида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
«Қорадори-2022» доирасида 12 август куни ўтказилган назорат-рейд тадбирларида туманнинг «А.Жомий» маҳалласида яшовчи фуқаро С.Ш.нинг (1992 йилда туғилган) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келгани маълум бўлган.
Кўздан кечириш давомида хонадон ертўласида яширин ҳолда сақланган ўткир ҳидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда ҳамда хонадон томорқасида ва тувакларга экилган жами 20 туп гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб (парваришлаб) келаётганлиги аниқланиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, экспертиза тайинланган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)