Шавкат Мирзиёев 14 август куни Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алвий ва бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, табрикларда Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.
Давлат раҳбари Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилаган.
Изоҳ (0)