Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуҳакимов Абдулла Нусратуллаевич Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий маркази директори лавозимига тайинланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тиббиёт фанлари доктори Абдулла Абдуҳакимов 1989 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини мазкур олий ўқув юртининг «Нормал анатомия» кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.

Кейинчалик Тошкент врачлар малакасини ошириш институти катта илмий ходими, Тошкент вилояти ўсма касалликлар диспансери бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Шифокор 2005 йилдан ҳозирга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова