Бухородаги тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.
Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ромитан туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган Э.Н. исмли шахс М.Ҳ.ни Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига ваколатли танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сўраган.
У олдиндан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)