Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик MMA жангчиси Зубайра Тухугов 6 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC Вегас 59 турнирида иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Гап шундаки Зубайрада виза билан боғлиқ муаммо юзага келган ва у белгиланган муддатга қадар АҚШ визасига эга бўлолмайди.

Эслатиб ўтамиз, Нейт Ландвер мусобақада Тухуговга рақиб бўлиши керак эди.

Зубайра 2010 йилдан буён профессионал равишда UFC, Cаgе Warriors, ProFC, Bight Nights Global ташкилотлари ташкиллаштириган мусобақаларда иштирок этиб келади.

Тухугов сўнгги жангида бразилиялик Рикардо Рамосга қарши октагонга чиқиб, ғалаба қозонганди. Бу Тухугов учун MMA’даги 20-ғалаба эди.

Ландвер 2021 йил октябрь ойида UFC Fight Night 195 мусобақасида словакиялик Людовит Клейнга қарши жанг қилиб, учинчи раундда ғалабани ўз томонига оғдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди