Ўзбекистон оғир атлетика бўйича 2024 йилги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкентда ўтказилган Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) конгрессида бу ҳақда маълум қилинган. Мазкур мусобақада Париж—2024 Олимпия ўйинлари учун очколар ўйналади.
Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Туркманистон қитъа биринчилигини ўзида ўтказиш учун ариза топширганди. Якунда мезбонлик Тошкент шаҳрига берилган.
2024 йилда бўлиб ўтадиган мусобақанинг санаси ва тақвими кейинроқ эълон қилинади.
Изоҳ (0)